1. 2-§ Сунъий интеллект ва нейронтўрли технологиялар фани бўйича талабаларда касбий компетенсияларини ва уларни баҳолашдаги муаммолар
Download 170.95 Kb.
|
1.2 kril
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ассесмент” методи
- Методни амалга ошириш тартиби
- Тушунчалар таҳлили” методи
- Иштирокчилар машгулот қоидалари билан таништирилади
Ассесмент” методи
“Тушунчалар таҳлили” методи Ушбу методлар орқали талабаларни билим, ахборот олишни турли шаклларига тезда мослашишга, ўз дунёқарашини кенгайтириш учун хизмат қилади. “Ассесмент” методи мақсади: мазкур метод таълим олувчиларнинг билим даражасини баҳолаш, назорат қилиш, узлаштириш кўрсаткичи ва амалий кўникмаларини текширишга йўналтирилган.21 Мазкур техника орқали таълим олувчиларнинг билиш фаолияти турли йўналишлар (тест, амалий куникмалар, муаммоли вазиятлар машқи, қиёсий таҳлил, симптомларни аниқлаш) бўйича ташхис қилинади ва баҳоланади. Методни амалга ошириш тартиби: “Ассесмент” лардан маъруза машғулотларида талабаларнинг ёки қатнашчиларнинг мавжуд билим даражасини ўрганишда, янги маълумотларни баён қилишда, семинар, амалий машғулотларда эса мавзу ёки маълумотларни ўзлаштириш даражасини баҳолаш, шунингдек, ўз-ўзини баҳолаш мақсадида индивидуал шаклда фойдаланиш тавсия этилади.. “Тушунчалар таҳлили” методи мақсади: мазкур метод талабалар ёки қатнашчиларни мавзу бўйича таянч тушунчаларни ўзлаштириш даражасини аниқлаш, ўз билимларини мустақил равишда текшириш, баҳолаш, шунингдек, янги мавзу бўйича дастлабки билимлар даражасини ташхис қилиш мақсадида қўлланилади22. Мэтодни амалга ошириш тартиби: Иштирокчилар машгулот қоидалари билан таништирилади: Талабаларларга мавзуга ёки бобга тегишли бўлган сўзлар, тушунчалар номи туширилган тарқатмалар берилади ( индивидуал ёки гуруҳли тартибда); Талабаларлар мазкур тушунчалар қандай маъно англатиши, қачон, қандай ҳолатларда қўлланилиши ҳақида ёзма маълумот берадилар; Бэлгиланган вақт якунига етгач ўқитувчи берилган тушунчаларнинг тўғри ва тўлиқ изоҳини ўқиб эшиттиради йоки слайд орқали намойиш этади, ҳар бир иштирокчи берилган тўғри жавоблар билан ўзининг шахсий муносабатини таққослайди, фаркларини аниқлайди ва ўз билим даражасини текшириб, баҳолайди. ХУЛОСА Амалга оширилган илмий таҳлиллар, методик ишланмалар ва тавсияларни умумлаштирган холда кўриб чиқдик. Сунъий интеллект ва нейронтўрли технологиялар фани самарадорлик даражасини биз аниқлашни мақсад қилиб қўйдик. Сунъий интеллект ва нейронтўрли технологиялар фани сирли ёки қўрқинчли туюлиши мумкин бўлсада, унинг асосий мақсади ҳаётимизни осонлаштириш ва яхшилаш эканлигини тушуниш муҳимдир. Тўғри қўлланилганда, СИ таълим соҳасида кучли восита бўлиб, янада шахсийлаштирилган, самарали ва интерактив ўрганиш имкониятларини тадқиқот давомида биз буни билиб олдик. Сунъий интеллект ва таълим бирлашганда, талабалар ва ўқитувчилар учун ўрганиш тажрибаси ўзгаради. Талабалар шахсийлаштириш, тезкор фикр-мулоҳазалар ва уларнинг талабларига мослашиш билан ривожланади. Талабалар билимини Сунъий интеллект ва нейронтўрли технологиялар фанидан бахолашда биз қуйидаги натижани умумлаштирамиз. Талабалар билимини назорат қилиш семестр давомида ишчи фан дастурининг тегишли бўлими тугагандан кейин талабанинг билим ва амалий кўникмаларини баҳолаш мақсадида олиб борилган ислоҳотлардан баҳолаш тизимида холисона ёндашиш лозимигини кўрсатади. 1 Системы искусственного интеллекта : учеб. пособие. В 2-х частях. /С. Н. Павлов. — Томск: Эль Контент, 2011. — Ч. 1. — 176 c. 2 https://en.wikipedia.org/wiki/Artificial_intelligence 3 https://www.britannica.com/facts/artificial-intelligence 4 https://www.sas.com/en_us/insights/analytics/neural-networks.html 5 https://lex.uz/docs/-1497646 6 Axmedova Mukarram Tursunalievna Pedagogik konpetentlik (uslubiy qo‘llanma): 5110900 – Pedagogika va psixologiya / -T.: Nizomiy nomidagi TDPU, 2018. - 80 bet. 7 Bolotov V.A., Serikov V.V. Kompetentnostnaya model: Ot idei kobrazavatelnoy programmoy. Pedagogika. 2003. № 3 8 Yelegina V.S., Poxlebaev S.M. Kompetentnosnыy podxod k organizatsii obucheniya studentov v pedagogicheskim vuze. Fundamentalnoe issledovanie. 2012 № 3. 9 КОМПЕТЕНТНОСТНЫЙ ПОДХОД в описании результатов и проектировании стандартов высшего профессионального образования: МАТЕРИАЛЫ ко второму заседанию методологического семинара. Авторская версия. – М.: Исследовательский центр проблем качества подготовки специалистов, 2004 10 Bolotov V.A, Serikov V.V. Kompetentnostnaya model:Ot idei kobrazavatelnoy programmoy. Pedagogika. 2003.№3 11 Axmedova Mukarram Tursunalievna Pedagogik konpetentlik (uslubiy qo‘llanma): 5110900 – Pedagogika va psixologiya / -T.: Nizomiy nomidagi TDPU, 2018. - 80 bet. 12 Oliy ta’limni raqamlashtirish sharoitida innovatsion o‘qitish tеxnologiyalarini qo‘llash masalalari (ict edu 2023) K.R.Atamuratov 184 b 13 3. Митина Л.М. (2004). Психология труда и профессионального развития учителя. - М.: Академия. - 320 с. 14 Bondorevskaya Ye.V., Kulnevich S.V. Pedagogika. 2004. № 10 15 Blinov V.I.Prakticheskaya podgotovka buduщix uchiteley: progmatika, prespektivы. Moskva. IOO. MONRF. 2004. 16 В.В.Башев, И.Д.Фрумин Как можно читать стандарты? Семь вопросов по существу // Директор школы. 1999. №5. 17 Muslimov N.A. Kasbiy ta’lim o’qituvchisini kasbiy shakllantirishning nazariy-metodik asoslari: Ped. fanl. dokt. ... diss. T.: 2007. - 349 b 18 Azizxodjaeva N., Pedagogik texnologiyalar. - T: Sharq, 2006. 20 Fe'l Mixail Aronovich Galina Ivanovna Shchukina: olimning ma'naviy merosidagi "inson omili" // Universum: Gertsen universiteti axborotnomasi. 2008 yil. № 6. URL: https://cyberleninka.ru/article/n/galina-ivanovna-schukina-chelovecheskiy-faktor-v-duhovnom-nasledii-uchenogo (kirish sanasi: 18.10.2023). 21O.U.Avlayev, S.N. Jo’rayeva, S.P.Mirzayeva “Ta’lim metodlari” o’quv-uslubiy qo’llanma, “Navro’z” nashriyoti, Toshkent – 2017 22 Madraximov Sh.Sh. INFORMATIKA VA AT FANINI O‘QITISHDA TUSHUNCHALAR TAHLILI METODINI QO‘LLASH HAQIDA // Экономика и социум. 2023. №6-1 (109). URL: https://cyberleninka.ru/article/n/informatika-va-at-fanini-o-qitishda-tushunchalar-tahlili-metodini-qo-llash-haqida (дата обращения: 20.10.2023). Download 170.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling