1. 2-§ Сунъий интеллект ва нейронтўрли технологиялар фани бўйича талабаларда касбий компетенсияларини ва уларни баҳолашдаги муаммолар


Download 170.95 Kb.
bet3/5
Sana26.10.2023
Hajmi170.95 Kb.
#1723336
1   2   3   4   5
Bog'liq
1.2 kril

Мамлакатимиз олимларидан: Л.Т.Хурвалиева: “Компетенсия – билим, кўникма, малака, қарашлар, индивиднинг қадрияти ва шахсий сифатлари, квалификациянинг намоён бўлиши ёки таъсир кўрсатиш қобилияти”, – деб таърифлайди11.
Р.Атамуратов: компетенсия бу қуйидаги рақамли кўникмалардан иборат деб ўз илмий ишларида қўлаган: фото-визуал кўникмалар, қайта ишлаш кўникмалари, тармоқланиш кўникмалари (ночизиқли гиперматнли навигация билимлари), ахборот кўникмалари (ахборот сифати ва ишончлилигини баҳолаш), ижтимоий-эмоционал кўникмалари ҳамда фикрлаш ва баҳолаш кўникмалари12.
Компетентлик - бирон бир ишни самарали қила олисҳ қобилияти, ишни бажаришда талабларни қондира олиш қобилияти, аниқ ишчи функсияларни бажаришда талабларни қондира олиш қобилияти.
Касбий компетентлик - мутахассис томонидан касбий фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларнинг эгалланиши ва уларни амалда юқори даражада қўллай олинишидир деб ёзадилар.
Хорижлик олимлардан: Л.М.Митина педагогик компетентлик - деганда предмет ҳақидаги билимлар, ўқитиш методикаси ва дидактикаси, педагогик мулоқот кўникма ва малакаси, шунингдек ўз- ўзини ривожлантириш, ўз-ўзини такомиллаштириш, ўзўзини амалга ошириш усуллари ва воситаларининг уйғун бирлашишини тушунган.13
Ноаниқ вазиятларда фаолият кўрсата олиш қобилияти бу компетентликдир, дейди О.Е.Лебедев.14
МДҲ мамлакатлари олимларидан: Компетентлик инсоннинг интеллектуал шахсий, ижтимоий касбий ҳаётий фаолиятига асосланади, деб ёзади И.А.Зимняя15.
В.В.Башевнинг таъкидлашича, компетентликлар – инсоннинг индивидуал қобилияти бўлиб, улар шарт­шароитлар ўзгарган пайтда ушбу қобилиятнинг бошқа шарт­шароитларга кўча олишида намоён бўлади.16

Мамлакатимиз олимларидан: Н.А.Муслимов ўзининг тадқиқот ишларида ўқитувчининг касбий компетентлигини шаклланганлик асосини олтита сифатлар, (1.2.4-диаграмма) да яъни мотивацион хислатлар, сифатларини ташкил этишини таъкидлаб ўтади.17

1.2.4-диаграмма (Касбий компетентлик)



Download 170.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling