1-2-amaliy mashg’ulot. Sizot suvlari sathini ko’tarilishining shahar ekologiyasiga ta’siri


Download 400.15 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/5
Sana11.01.2023
Hajmi400.15 Kb.
#1088223
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-2-amaliy mashg’ulot.Sizot suvlari sathini ko’t.

 
 
 
Сизот сувлари сатҳи кўтарилишининг экологияга таъсири 
 
Табиатдаги сув айланиш жараёни туфайли сизот сувлар пайдо бўлади.
Сизот сувлар мавсумий бўлса, заминдаги қатлам оралиғидаги сувлар 
доимийдир. Ушбу қатлам сувлари кўп миқдорда тортиб олинса, табиий 
сувларнинг оқиб келиш жараёни бузилади. Ер ости сувларининг тортиб
олиниши сизот сувлар сатҳининг пасайишига сабаб бўлиб, заминнинг
гидрогеологик ҳолатини ва мавжуд сув нисбатларини ўзгартириб юборади. 
Бундай ҳолат, ўз навбатида, заминнинг физик, механик хусусиятларини 
ўзгартириб, ер остида ёриқлар пайдо бўлиши ва чўкиш, ҳатто ўпирилиш 
ҳодисалари содир бўлишига олиб келади. 
Сувни муттасил тортиб олиш замин ҳолатининг табиий турғунликни 
сақловчи жараёнлар ҳаракатига зарар етказади. Масалан, ер устидаги 
сувларнинг жадал сингиши, ботқоқликларнинг қуриши, сув ҳавзалари 
сатҳининг пасайишига сабаб бўлади. Натижада дарахтзорлар ва истироҳат 
боғларидаги қадимий кўп йиллик дарахтлар томири олаётган намлик сатҳи 
пасайиб улар қурий бошлайди. Агар сизот сувлар дренажлар орқали ер 
юзасидаги сувларга тозаланмасдан ташланса, бир қатор салбий оқибатларга 
ҳам олиб келиши мумкин. Ер усти сувларининг ифлосланиши, ҳаво ва ер усти 
қатламининг 
ифлосланганлигига 
боғлиқ 
бўлиб, 
оқар 
сувларнинг 
ифлосланишига бевосита таъсир ўтказади. 
Тортиб олинаётган сувларнинг ўрнини табиат ўзи тўлдира олмаса, уни 
сунъий равишда тўлдириш тадбирларини амалга ошириш лозим бўлади. 
Сувни сунъий равишда тўлдириш янги ғоя эмас, аммо уни бажариш анча 
мураккаб. Бундай тадбирлар шаҳарсозликнинг барча ишларини тўлиқ олиб 
боришда қўл келади. Фақат шундагина сувни “қайта тўлдириш” ва “суғориш” 
учун қудуқлар барпо этишга тўғри келади. 
Бу тадбирларни амалга оширишда сувнинг сифати назорат қилиб 
борилади. Ўшандагина сизот сувларининг сифати бузилмаслигига 


таъминланади. Шуни назарда тутиш керакки, ер устидаги сув ерга секин 
сингса, сувнинг тозаланиши сифатли амалга ошади.
Табиий тозаланиш жараёни имкониятига қараб маълум даражада 
чекланган бўлади. Шунинг учун бунда нафақат сизот сувларни эмас, балки ер 
усти сувларининг ҳам сифати текшириб борилади. 
 

Download 400.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling