1-2-amaliy mashg’ulot. Sizot suvlari sathini ko’tarilishining shahar ekologiyasiga ta’siri


Download 400.15 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana11.01.2023
Hajmi400.15 Kb.
#1088223
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1-2-amaliy mashg’ulot.Sizot suvlari sathini ko’t.



1-2-amaliy 
mashg’ulot.Sizot suvlari sathini ko’tarilishining shahar 
ekologiyasiga ta’siri 
 
Ер ости сизот сувлари
Ер ости сизот сувлари сатҳининг кўтарилишига қор – ёмғир, дарё ва 
сунъий барпо этилган тўғон ва сув ҳавзалари сабаб бўлади. Айрим ҳолларда 
уларнинг ер юзига чиқиб туриш ҳоллари ҳам кузатилади. 
Сизот сувлар сатҳининг ер юзасига яқин бўлиши, шаҳарни барпо этишда 
кўплаб қийинчиликларни туғдиради. Шунингдек, улар шаҳар ҳудудининг 
санитария ҳолатини ҳам ёмонлаштиради. Сув сатҳининг кўтарилиши ўз 
навбатида ботқоқликларни ҳосил қилади. Замин таркибида намлик 
даражасининг ошиб бориши унинг барқарорлик қобилиятини сусайтириб, 
бино ва иншоотларни қуришдан олдин муҳандислик тадбирларини олиб 
боришни талаб қилади. Сизот сувлар тупроқ эррозиясини ҳосил бўлишига ва 
ўз навбатида жарликлар ҳосил бўлишига ҳамда кўчкилар ҳаракатини 
тезлаштиришига сабаб бўлади. 
Сизот сувлар сатҳини пасайтириш мақсадида қуйидаги муҳандислик 
тадбирларини амалга ошириш тавсия этилади:
- ҳудудда сизот сувлар манбаини чеклаш ва қуритиш, иморат ва 
иншоотларни сизот сувлар таъсиридан сақлаш чораларини кўриш; 
- шаҳар ҳудудини умумий вертикал режалаштириш; 
- оқава ва ёмғир сувларини тартибга солиш;
- дренажлар қўллаш. 
Ер ости сизот сувлари сатҳини ҳисобга олган ҳолда бино ва иншоотлар 
пойдеворини лойиҳалашда қуйидагилар тавсия этилади (1-расм): 
1-расм. Ер ости сув сатҳини пасайтиришнинг меъёрини аниқлаш 
шакли. а) бино остида; б) – кўча остида. 
- биноларнинг ертўла пол белгисидан сизот сув сатҳигача 0,5-1 м 
бўлиши; 


- ертўласиз иншоот пойдеворининг қуйи сатҳи сизот сув сатҳидан 0,5 м 
баландда жойлашиши
- кўкаламзорлаштирилган майдонлар учун сизот сув сатҳи 1-2 м бўлиши 
(у кўкаламзорлаштиришда қўлланиладиган дарахт ва бутазорларнинг 
турларига боғлиқ). 
Ер ости сув сатҳини пасайтириш: 
- турар-жой ва қурилиш майдонларида – 2 м; 
- ер тўлали бино ва иншоотлар учун - 3 м; 
- ҳиёбон, чорбоғ, ўйингоҳ ва кўкаламзорлар учун - 1 м. 

Download 400.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling