1-2-amaliy mashg’ulot. Sizot suvlari sathini ko’tarilishining shahar ekologiyasiga ta’siri


 – расм. Грунт таркибидаги сувларнинг ҳаракатланиш шакли


Download 400.15 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana11.01.2023
Hajmi400.15 Kb.
#1088223
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-2-amaliy mashg’ulot.Sizot suvlari sathini ko’t.

3 – расм. Грунт таркибидаги сувларнинг ҳаракатланиш шакли.
1 – ер сатҳи; 2 – сув шимилган грунтлар; 3- ер ости сув сатҳи; 4 –сув 
ўтказмайдиган қатлам. 


Халқоб ҳавзалар – атмосфера сувлари рельефнинг қуйи сатҳида 
йиғилиб, ерга сингишидан пайдо бўлади. Ушбу шароитда замин қатламида 
сув тўскич учрамайди, улар заминда капилляр тортилишлар натижасида 
сақланиб қолади. Вақт ўтиши билан маълум қисми буғланиб, қолган қисми 
сувли қатламларга сингиб кетади (4-расм). 
4-расм. Шаҳар ҳудуди атрофидаги сув ҳавзаси таъсирида грунтнинг 
намланиши.
1 – таянч сатҳигача бўлган сув сатҳи; 2 – худди шундай таянч 
сатҳидан юқориги сув сатҳи; 3 - сув ўтказмайдиган қатлам. 
 
Сизот сувлар – атмосфера, дарё ва кўл сувларининг ерга сингиши 
(инфильтрация) натижасида ҳосил бўлади ва ерости сизот сувлари оқимига 
айланади. Улар сув тўсгич қатламлар устида жойлашиб, ғоят йирик 
ҳудудларгача майдонларда тарқалади. 
Сизот сувларининг сатҳи йил фасли ва ёғингарчилик миқдорига қараб 
ўзгариб туради.
Замин қатламидаги сизот сувларбулар босимсиз сизот сувлар 
туркумига мансаб бўлиб, иккита сув тўсгич замин қатлами орасида 
жойлашади (2 - расм). Улар шаҳарсозликдаги бунёдкорликка нисбатан кам 
хавф туғдиради.
Сизот сувларининг ҳаракати бир талай табиий омилларга боғлиқ бўлади. 
Улар қуйидагилардан иборат: ёғингарчилик, заминнинг фильтрация 
коэффиценти, атмосфера сувларининг ер сатҳида бўладиган инфильтрацияси, 
буғланиш, заминнинг тузилиш таркиби, дарё ва кўл сувлари билан гидравлик 
алоқаларга боғлиқдир. 
Сизот сувлари сатҳи харитада гидроизогипслар билан кўрсатилади ва 
улар бир хил баландликлардаги сув сатҳларини белгилаб беради. Бундан 
ташқари сизот сувларни ўрганишда изобар чизиқларидан ҳам фойдаланилади. 
Улар бир хил чуқурликдаги сизот сув сатҳини белгилайди (5.1- расм). 


Сув ўтказувчанлик қобилияти замин ва тоғ жинсларининг асосий 
хусусиятларини белгилайди. Унинг миқдорини аниқлаш учун фильтрация 
коэффициенти тушунчаси киритилади ва м/сут. да ўлчанади. 
Тоғ жинсларининг фильтрация коэффициенти 1-жадвалда келтирилган. 
1-жадвал

Download 400.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling