1-2-amaliy mashg’ulot. Sizot suvlari sathini ko’tarilishining shahar ekologiyasiga ta’siri


Download 400.15 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana11.01.2023
Hajmi400.15 Kb.
#1088223
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-2-amaliy mashg’ulot.Sizot suvlari sathini ko’t.

 
Сизот сувларнинг пайдо бўлиши. Ер ости сизот сувларининг инсон 
ҳаёт фаолиятида тутган ўрни бениҳоя ижобий бўлиши билан бир қаторда 
салбий таъсирлари ҳам мавжудлигига тарихий манбалар гувоҳлик беради. Бу 
борада ном қолдирган тарихий алломалар қаторида Марк, Витувий, Полий (э. 
а. 1 аср) сизот сувлар атмосфера сувларининг ер бағрига сингиши натижасида 
ҳосил бўлиши тўғрисида тўғри маълумотлар бериб, кейинчалик бу фикрлар 
кўпчилик олимлар томонидан ривожлантирилди ва тўлдирилди. Ҳозирги 
вақтга келиб, бундай фикрлар инфильтрация назариясига асос бўлди. 
Ушбу назарияга асосан атмосфера сувлари ер қатламига сингиб кириши 
натижасида ер ости сувлар манбаини яратади. Улар қуйидагилардир: 
- атмосфера сувларининг ерга сингиб кириш (инфильтрация) тезлиги 
бир хил бўлмай, заминнинг гидрогеологик шароитига, ёғингарчиликнинг 
миқдорига, турига ва ер устки қатламларининг литологик тузилишига боғлиқ 
бўлади. Атмосфера ёғингарчиликлари қанча кўп бўлса, у гравитацион сув 
шаклида тупроқда тўхталиб, нишаблик бўйича секин оқа бошлайди ва 
чуқурлик сари интилади. Шу тариқа ер ости сув заҳирасини тўлдриб боради. 
- табиий ва сунъий ҳавзалар, каналлар ва дарё сувлари, бевосита сизиб 
(фильтрация), сизот сувлар миқдорини оширади (2 - расм). 


2 –расм. Ер ости суви шаклланишининг кўриниши. 
1 – аэрация оралиғи; 2 – юқори миқдорда сув шимилиш оралиғи; 3 
– сув ўтказмайдиган қатлам; 4 – сувни тўсувчи бўлак. 
Сизот сувлар сатҳини пасайтириш ва уларнинг пайдо бўлиш манбалари
гуруҳларга мансублигини аниқлаш катта аҳамият касб этади. 
Юқори сатҳли ер ости сизот сувлари – қор-ёмғир сувларининг ерга 
сингиши жараёнида сув тўскич қатламларида сизот сувларининг тутилиб 
қолиши ҳодисасидир. Унинг сатҳ барқарорлиги, қор эриши ва ёмғир ёғиш 
жадаллигига боғлиқ бўлади.
Ер ости сизот сувларининг пайдо бўлиши эса жойларда 
ободонлаштириш ва оқова сувлар оқишини тўғри ташкиллаштиришга боғлиқ 
(3 - расм) бўлади. 

Download 400.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling