1 –2 маъруза: Кириш
-МАЪРУЗА. СУЮҚЛИКЛАРДА СУЗУВЧИ ЖИСМЛАРНИНГ МУВОЗАНАТИ
Download 1.37 Mb.
|
13а.Суюклик газ механикаси 1-кисм
- Bu sahifa navigatsiya:
- 10– МАЪРУЗА
9-МАЪРУЗА.
СУЮҚЛИКЛАРДА СУЗУВЧИ ЖИСМЛАРНИНГ МУВОЗАНАТИ. Ўқув модул бирликлари: 1.Қалқиб турувчи жисмларнинг мувозанати. 2.Архимед конуни. 3.Жисмнинг сувда қалқиб туришининг статик шартлари 4.Жисмларни суюқликларда турғун туриш шарти Таянч сўз ва иборалар: Сузиш текислиги,ватерчизиқ,сузаётган жисмнинг оғирлик маркази,сув сиғими маркази ёки босим маркази, метамарка, эксцентритетет Жисмларнинг суюқлик сатхида сузиш назарияси бизга эрамиздан аввал 287 – 212 йил илгари маълум бўлган Архимед конунига асосланган. Бу конун қўйидагича Сувга ботирилган жисмга сув томонидан кўтарувчи куч таъсир этади. Бу куч пастдан юкорига тик йуналган бўлиб, у куч жисм сиқиб чикарган суюқликнинг оғирлигига тенг. Сувга бутунлай ботирилган ҳар кандай ихтиёрий шаклдаги жисмни суюқлик кандай куч билан уни ташқарига итариб чикаришни аниклаймиз. Архимед қонунига доир расм Жисмларнинг суюқлик сиртига қалқиб чиқиши ёки суюқлик ичида сузиб юриши юқорида айтилган кучларнинг ўзаро нисбатига боғлиқ. Шунинг учун суюқликка ботирилган жисмларга таъсир этувчи кучларнинг тенг таъсир этувчисини топамиз: R=-Р1+Р2-G=-H1S+H2S-1V ёки R= (H2-H1)S-1V Бу кучни кўтарувчан куч деб аталади. Н=Н2-Н1 ва НS=V эканлигини ҳисобга олсак, тенг таъсир этувчи кўтарувчи куч R=(-1)V Охирги муносабатдан қуйидаги хулосалар келиб чиқади: 1. Агар >1 бўлса, яъни жисмнинг солиштирма оғирлиги суюқликникидан кам бўлса, кўтарувчи куч R мусбат бўлади (юқорига йўналган). Бу ҳолда жисм сиртида қалқиб юради. 2. Агар =1 бўлса, яъни жисм билан суюқлик солиштирма оғирликлари тенг бўлса, у ҳолда Rқ0, яъни жисм суюқлик ичида сузиб юради. 3. Агар <1 бўлса, у ҳолда кўтарувчи куч манфий (пастга йўналган) бўлади ва жисм суюқлик тубига чўкади. (2 45) дан жисмларнинг суюқликда сузувчанлиги, яъни маълум юк билан сузиб юриш қобилияти тўғрисида хулоса чиқариш мумкин. Ҳар қандай қалқиб юрувчи жисм сузувчанлик захирасига эга бўлиб, бу унинг сузиб юришидаги хавфсизлигини таъминлайди. Сузувчанлик захираси жисмнинг суюқлик сиртидан юқори қисмининг ҳажмидаги суюқлик оғирлигига тенг. Сузувчанлик захираи Рс билан белгиланади ва қуйидагича топилади: Рс= Сузувчи жисмнинг қанча қисми сувга ботиб туруши ва унинг сузишига таалуқли бошқа қонуниятлар маълум бўлиб, биз улар ҳақида тўхталиб ўтишимизга ҳожат йўқ. Сузиб юрувчи жисм ҳақида яна қуйидаги тушунчаларни келтирамиз. 1. Сузиш текислиги - жисмни кесиб ўтувчи эркин сирт АВ. 2. Ватерчизиқ - сузиш текислиги билан жисм сиртининг кесишиш чизиғи. 3. Сузаётган жисмнинг оғирлик маркази. 4. Сув сиғими маркази ёки босим маркази. Бу ерда сув сиғими - жисмнинг сувга ботган қисми. Сув сиғими маркази жисмнинг суюқликка ботган қисмига таъсир этувчи босимнинг тенг таъсир этувчиси қўйилган нуқта бўлиб, у сувга ботган қисмнинг оғирлик марказига жойлашган. 5. Сузиш ўқи - сузаётган жисм нормал ҳолатида унинг ўртасидан ўтган 0-0 ўқи. 6. Метамарказ - жисмнинг қия ҳолатида тенг таъсир этувчи босим кучи йўналишининг сузиш ўқи билан кесишган нуқтаси. Сузаётган жисмнинг оғирлик маркази С у қиялигининг ҳар хил ҳолатида ҳар хил бўлади. қиялик бурчаги 150 гача бўлганда D тахминан радиуси бирор r га тенг бўлган айлана ёйи бўйича силжиб боради ва бу радиус D ва М орасидага масофа тенг бўлиб, метамарказий радиус дейилади. М ва С орасидаги масофа метамарказий баландлик дейилади ва h ҳарфи билан белгиланади. Суюқликда сузаётган жисмнинг қиялангандан кейин яна аввалги ҳолатига қайтиши турғунлик дейилади. Бу тушунчанинг тўлиқ мазмунини тушунтириш учун куйидагиларга тўхталиб ўтамиз. Нормал ҳолатда оғирлик маркази ва сув сиғими маркази сузиш ўқида ётади. Оғирлик кучи G ва босим Р эса сузиш ўқи бўйича йўналган бўлади.. Сузаётган жисм қийшайиши билан G ва Р кучлар момент ҳосил қилади. Бу момент жисм қияланган томон йўналишида ёки унга тескари бўлиши мумкин. 1.9-расм. Сузиб юрувчи жисмларнинг турли ҳолатлари. Агар G ва Р кучларнинг моменти жисм қияланган томонга тескари йўналган бўлса, у тикловчи момент дейилади. Бундай ҳолат эса турғун ҳолат дейилади. Агар момент жисм қияланган томонга бўлса, уни ағдарувчи момент дейилади. Бу ҳолда жисм аввалги ҳолатига қайтмайди G ва Р кучлар моментининг йўналиши бу кучларнинг қуйилиш нуқталари яни оғирлик маркази С билан сув сиғими маркази D нинг ўзаро ҳолатига боғлиқ, Бунда уч ҳол бўлиши мумкин: 1) агар метамарказ оғирлик марказидан юқорида бўлса G ва Р кучларнинг моменти жисмни нормал ҳолатга қайтади, яъни жисм турғун холатда бўлади; 2) агар метамарказ оғирлик марказидан пастда бўлса, G ва Р кучларнинг моменти жисмни ағдаришга ҳаракат қилади, яъни жисм нотурғун холатда бўлади; 3) агар метамарказ оғирлик маркази устига тушса, у ҳолда суюқликда сузаётган жисм ҳолати турғунликка боғлиқ бўлмайди (масалан, шар учун). НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ: 1. Архимед қонунини айтинг 2. Жисмларни суюқликларда сузиш шарти нима? 3. Қандай жисмлар чўкади? 4. Метамарказ нима? 5. Қандай жисмлар турғун сузади? 6.Эксцентритет нима? 10– МАЪРУЗА: Download 1.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling