1 АҲадкул холмуҳаммад ўҒли савдогарлар устози ёхуд ҳАҚИҚий омад


ўринда туради. Харидор, халқ биринчи ўринда. Агар улар


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/51
Sana08.11.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1756441
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   51
ўринда туради. Харидор, халқ биринчи ўринда. Агар улар 
бўлмаса, биз маҳсулотимизни қаерда сотамиз? Уларнинг ҳур-
матини сақлашимиз керак. Дўконимиз улар билан обод. Агар 


30
халқ бўлмаса дўкон кимга керак? Бу худди бепоён чўлга дар-
воза қургандек гап”, – деганди. Шунинг учун кутамиз. Биз зикр 
қилиб савдогарни кутиб ўтирдик. Абдуллоҳ ўйлагандек, савдогар 
хуфтонга чиқди. Абдуллоҳ унга яқинлашиб:
– Ассалому алайкум, Абдуссамад ака, биз Хуросондан тижорат 
мақсадида шу ерларга келдик. Сизга ишимиз тушиб турибди. 
Ҳожатимизни чиқаришингиздан умидвормиз, – деди.
– Ваалайкум ассалом, муҳтарам меҳмонлар, дея саломга очиқ 
чеҳра билан алик олган савдогар бизга яқинлашиб, гапида давом 
этди. – Хоразм дедингизми? Ахир у юртлардан ҳалитдан олимлар 
етишиб чиқа бошлади. Хуфтонни ўқиб олайлик меҳмоним бўла-
сизлар, ҳожатларингизни қўлимдан келса, албатта чиқараман. Биз 
масжидга бирга бордик. Намоздан сўнг у уйига бошлади. Қуюқ 
зиёфатдан сўнг, муддаомизни айтдик. У мол сотишга рози бўлди. 
Мени энг лол қолдирган жойи Абдуллоҳнинг гапи бўлди.
– Бизга икки юз тўп мато керак, – деди у. Ахир шунча мато 
бозорда ҳам бор эдику. Ётиш олди ундан изоҳ сўрадим. У табас-
сум билан бирма-бир тушунтириб берди.
– Сенинг гапинг тўғри бозорда ҳам бор. Бироқ у ерда қиммат 
эди. Мана бу ерда арзон бўлади Худо хоҳласа. Ҳали савдогар нар-
хини айтмаган бўлса-да, арзон бўлишини сезиб турибман. Биз 
келажакда шу одамдан олиб сотсак, халқ қийналмайди. Уларга 
арзон сотамиз. Чайқовчилардан шундоғам одамлар азият чекяпти. 
Биз савдогарникида тунадик. Бомдоддан кейин омборхонага 
бордик. Абдуллоҳ ўйлагандек нарх арзон экан. Икки юз тўп эмас 
олти юз тўп олдик. Агар истасак, қарзга ҳам яна шунча мол оли-
шимиз мумкинлигини ҳам айтишди. Юкларни олиб, карвон билан 
Хоразмга келдик. Шу билан савдомиз мислсиз кенгая бошлади. 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling