1 АҲадкул холмуҳаммад ўҒли савдогарлар устози ёхуд ҳАҚИҚий омад


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/51
Sana08.11.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1756441
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   51
ҲИСОБЧИГА ДАРС БЎЛДИ
Бир куни Абдуллоҳ билан илмий мажлисда ўтиргандик. Одам 
кўп эди. Савол бергувчилар ҳам талайгина. Бир киш унга шундай 
савол берди.
– Устоз Аллоҳ наздида кучли мўмин кучсиз мўминдан устун 
экан. Шуни бизга изоҳлаб бероласизми? Абдуллоҳ табассум 
билан одатича одамларга бир қур назар солди. Кейин сўровчига 
қараб жавоб бера бошлади.
– Сиз ҳақсиз, кучли мўмин афзалдир. Аллоҳ буйруқларини ба-
жариб, қайтариқларидан қайтган барча бандаларини яхши кўради, 
аммо ҳар томонлама кучли мўминни афзал билади. Агар мўмин 
киши жисмонан, моддий томондан, ақлан кучли, илми баланд 
бўлса, жамият ундан наф олади. Бой, билаги бақувват, ақли тўла 
кишига фитначиларнинг найранглари ўтмайди, у яшаб турган 
жамиятда ахлоқсизлик урчимайди. Бўлмағур одатлар шакллан-
майди. Агар шундай кишилар жамиятда кўпайса, аёллар хор, 
эркаклар қул бўлиб қолмайди. Мамлакат мустақил бўлади. Агар 
ўз фикрига, таъсирига эга виждонли кишилар кам бўлса, мамлакат 
оғиздагина мустақил бўлади. Аслида бошқа давлатга қарам, унинг 
йўриғига юриб турган бўлади. Ахлоқсизликлар, рибохўрлик 
(фоизга пул олди берди қилиш), қотилликлар, туҳматлар, 
бегуноҳларнинг зиндонга ташланиши авж олади. Шунинг учун ҳар 
бир ақлини таниган киши илмли, жанг санъатини ўзлаштирган 
ва албатта бой бўлиши керак. Мусулмонлар мана айни дамда шу 
сифатлари билан дунёга машҳурдир. Бирор мамлакат уларга қарши 
чиқолгани йўқ. Агар молиявий мустақилликка ҳаракат қилинмаса, 
жанг санъати ўрганилмаса, ҳар томонлама илм олинмаса, ҳар бир 
оғзи шалоқнинг ва ҳар бир суюқоёқнинг сўзи ҳикмат, ҳаёти 
ибрат бўлиб қолади. Ўтирганлар Абдуллоҳнинг сўзларини зўр 


37
қизиқиш билан тинглади. Шунда бир киши олдига яқин келиб:
– Устоз етти юз дирҳам қарзим бор. Бир йилдан бери тўпла-
ниб шунча бўпти. Қарз эгаси ёқамдан ушлаб, бермаганимга қўй-
маяпти. Мен учун шу пулни тўлаб тура оласизми? Қурбим етса 
қайтараман Худо хоҳласа, – деди ерга қараб.
– Бераман, − деди Абдуллоҳ ва ҳисобчига бир хат ёзди. Хат-
да: “Шу хатим сенга етиб борса ва маъносига тушунсанг, уни олиб 
борганга етти минг дирҳам бериб юбор”, дейилганди. Хатни бояги 
муҳтож киши олиб кетди.
У етиб боргач, ундан хўжайин қанча беришини сўраган. У етти 
юз дирҳам деган. Хатда етти минг дирҳам ёзилган. Англашилмов-
чилик бўлибди, дея у қайтадан хат ёзган. Хатнинг мазмуни қуйи-
дагича: “Хўжайин хатда озгина хатолик ўтибди. Пул сўраган одам 
сиздан етти юз дирҳам сўраган экан, сиз етти минг деб ёзибсиз. 
Аниқлик киритиб юборсангиз, мен пулни бериб юборардим”. 
Абдуллоҳ индамай қуйидаги мазмунда хат ёзди: “Шу хатим сенга 
етиб борса ва маъносига тушунсанг, уни олиб борганга ўн тўрт 
минг дирҳам бериб юбор. Агар сен менинг ходимим бўлсанг айт-
ганимни қил, агар мен сенинг ходиминг бўлсам, ўрнимга кел мен 
сенинг ишингни қилай’’. 
Мен ушбу ҳадисни эшитгач, савобидан умидворман. Ибн 
Аббосдан (р.а.) қилинган ривоятда Расулуллоҳ (с.а.в.) айтадилар: 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling