1 АҲадкул холмуҳаммад ўҒли савдогарлар устози ёхуд ҳАҚИҚий омад
АБДУЛЛОҲДАН ХАРИДОРЛАР ХУРСАНД
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
АБДУЛЛОҲДАН ХАРИДОРЛАР ХУРСАНД
Абдуллоҳ бозорга тез-тез бориб савдонинг бошида туради. Мен у ёзган қўлёзмаларни оққа кўчиришдан дам олиб турганимда унинг савдо ишини кузатаман. Хуллас, у асл тижоратчи. Харидор- лар дўконга кирганида бутун эътибори уларда бўлади. Агар олувчи ҳамма молларни кўриб, индамай чиқиб кетса ҳам кайфияти ўзгармайди. Баъзи савдогарлар “шунча оввора қилдинг, олмасанг нима қилардинг мени умидвор қилиб”, “Кийиб кўрдингми, энди оласан”, “Донага сотмаймиз”, каби нағмалар қилади. У эса бирор мижознинг дилини оғритмайди, чунки устоздан дарс олганда. Бир куни устоз бизни бозорга чақирди. Ишлари кам бўлгани учун шу ерда баъзи масалаларни муҳокама қиладиган бўлдик. Уч пора Қуръон ўқийдиган вақт оралиғида ўн битта ҳадисни шарҳлаб берди. Шу пайт бир аёл хижолатдан юзлари қизариб кириб келди. Минг истиҳола билан салом берди. – Ассалому алайкум, ҳазрат. Минг бор узр. Икки кун олдин олган матом ёқмай қолди. Қайтариб ололмайсизми? – деди зўрға. Биз ҳайрон эдик. Мен агар сотсам, икки кундан кейин қайтиб олмасди. Олсам ҳам пулини тўлиқ қайтариб бермасдим ёки ўр- нига бошқа мато олишини талаб қилардим. Устоз буткул бошқача йўл тутди. – Ваалайкум ассалом. Қайтиб оламан. Қўлингиздаги матони сизга уч юз дирҳамга сотгандим. Мана пулингиз. Хижолат бўл- манг, деди табассум билан. Кейин бизга туринглар. Энди бозорда қиладиган ишимиз қолмади. Мен сотган молини оғринмай қай- тиб олган савдогарнинг саодати ҳақидаги ҳадисга амал қилмоқ- чи эдим. Энди бозорга келмайман. Иш бошқарувчиларим ўзлари эплайди. Ёдларингдан чиқмасин харидор ҳар доим ҳақ. Иш вақтида 41 диққат эътиборларинг халқни рози қилиш ва қандай қилиб уларга сифатли хизмат қилишда бўлсин. Шундагина ўндан тўққиз барака сизники бўлади. Шунинг учун Абдуллоҳ харидорларга жон дили билан хизмат қилади. Мен ҳаёл суриб ўтирсам, бир кексароқ одам дўконга шошиб кириб келди. – Ассалому алайкум бу Абу Абдурраҳмоннинг дўконими? – деб сўради. Тасдиқладик. Кейин гапида давом этди. – Бир ҳафта олдин ўғлим мана бу газламани олиб кетган экан. Энди зарурати йўқ. Тўйга деб олинган экан. Агар пулини қайта- риб берсангиз, озгина қарзимиз бор эди шуни тўлардик. Ўғлим онасинг гапига юриб олган экан. Менга қолса ортиқча чиқим эди бу. Узр ўғлим, қўлингдан келса менга яхшилик қил. Бўлмаса шу молни сал арзонроққа сотиб ола қол қайтариб. Ўғлим матони қай- тариб келишга уялгани учун келгандим. – Ота хижолат бўлманг, – деди Абдуллоҳ. – Ўғлингиз келганида ҳам матони олиб пулини қайтарардим. Сизни овора қилибмиз. Маъзур тутинг. Бу мато икки юз дирҳамлик. Мана сизга пули. Абдуллоҳнинг муомаласидан хурсанд бўлганидан у узоқ дуо қил- ди. Ҳа, у устозниг ҳақиқий шогирдига айланибди. Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling