1 АҲадкул холмуҳаммад ўҒли савдогарлар устози ёхуд ҳАҚИҚий омад


ФИРИБГАРЛИК ИНСОННИ ХАРОБ ҚИЛАДИ


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/51
Sana08.11.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1756441
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   51
ФИРИБГАРЛИК ИНСОННИ ХАРОБ ҚИЛАДИ
“Албатта, то бир қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, 
Аллоҳ уларнинг ҳолини ўзгартирмас” (Раъд сураси, 11 оят).
Устозимиз шу оятни доимо такрорлаб, бизларга эслатиб 
турарди. 


31
– Ўғлонларим, ёдингизда бўлсин, фикрингиз ўзгармагунча, 
ҳаётингиз ўзгармайди. Ўзингизни ўзгартирмагунингизча, 
Аллоҳ ҳам сизларни ўзгартирмайди.
Биз олдинлари инсонни ўзгалар ўзгартиради, устоз тарбиялаб 
қўя қолади, деган фикрлар билан яшарканмиз. Аслида инсон аввало 
ўзгаришга ўзи қарор қилиши ва устозга бориши керак экан. Акс 
ҳолда ҳеч ким инсонни ўзгартириб қўёлмас экан. 
Ҳозир орада бир воқеани айтиб ўтишни лозим топдим. Биз ҳам 
бу воқеага озгина алоқадормиз.
Тижоратни илк бошлаган вақтимиз бир фирибгар ҳақида эшит-
дик. У одамлардан қарз олар, муддати келганида бошқадан қарз 
олиб ёпар, иш касодга учраганини айтиб, тўловни йиллар ортга 
сурарди. Баъзи пулдорлар билан музораба қилар ва шерикликни 
бузиб, сувдан қуруқ чиқарди (Музораба шарти шуки, савдо касодга 
учраса пул берган фойдадан қуруқ қолади, холос, чунки савдо-
гарни уқувсизлиги учун пул берувчи жавобгар эмас. Табиий офат 
сабабли товар ёки пул ҳалок бўлса шундагина пулдор пулига ҳам 
куйиб қолади.). У бошқа шаҳарлардаги бойларнинг қизига уйла-
ниш учун совчи қўяр ва тўйгача бойдан пул олиб, еб кетарди. 
Аксар бузғунчилигини Хоразмда эмас бошқа шаҳарларда қиларди.
Ўша пайтларда туя айниқса, қизил туя ҳақиқий обрў эди. У 
мана шундан ҳам устамонлик билан фойдаланган. Қизил туя 
савдоси султонлик тасарруфидаги иш эди. У одамларга арзонроқ 
нархларда қизил туя олиб бермоқчи бўлган. Султоннинг амалдор-
лари билан келишиб, ишни бошлаган. Улар фирибгарлик йўлида 
бирлашган ва натижада туя сотиш яккаҳокимликка айланган. У 
одамлардан пул йиғиб олиб, аввал бошда туяларни етказиб бер-
ган, аммо охирида туя танқислигини, амалдорлар пора бермаса 
сотмаслигини айта бошлаган ва одамлардан туя нархидан зиёдроқ 
пул олган. Амалдорларга ҳам бир қисмини доимий етказиб турган. 
Султон уларнинг ишини билиб қолгач, туя сотувини эркинлашти-
ришга буйруқ берди ва бошқа туясотарларни ҳам мамлакатга жалб 
қилди, аммо фирибгар ва Худо бехабар амалдорлар дастидан туя 
нархи ўша кўтарилгани билан қайтиб тушмади. Одамлар 


32
ижарага туя олиб минадиган, айни туя керак бўлганида ижарачи-
лар ҳам нархни кўпроқ сўрайдиган бўлиб қолди. Вазият шундай 
келдики, энди амалдорлардан таниши борлар кўплаб туяларни 
навбатсиз сотиб оладиган ва икки баравар нархида халққа пуллай-
диган бўлди... Айтганча, фирибгарнинг исми Қосим эди. Ишла-
римиз айни авжида бўлган паллада олдимизга келиб, шериклик 
таклиф қилган. Абдуллоҳ билан бироз суҳбатлашганди.
– Исмим Қосим, катта савдогарман. Амалдорларнинг ярми мен 
билан таниш. Чегарадан мол олиб кириш муаммо эмас. Отам ҳам 
савдогар ўтган. Сизлар билан савдода шериклик қилмоқчиман. 
Айтишларича, бозорда энг арзон баҳода сифатли газлама ва мўйна 
сотаётган экансизлар.
– Исмим Абдуллоҳ. Отам қул эди. Ўзим илм толибиман. Савдо 
қилаётганимиз рост, аммо ҳозирча шерикка эҳтиёжимиз йўқ.
– Хато қиляпсизлар. Катта савдогарлар мен билан иш бошла-
гач, савдолари мислсиз кенгайган. Бош қозининг ўғли, соқчи 
бошининг жияни, вазирнинг куёви, ғазна бошининг ўзи барчаси 
мен билан ҳамкор. Улар билан катта ишларни амалга оширяпмиз.
– Зарурат туғилса, сизлар билан ишлаймиз. Омон бўлинг. 
Абдуллоҳ ўрнидан туриб уни кузатиб қўйди. Кейин менга у 
ҳақда гапирди.
– Абдуссалом агар уни тўхтатиб қолмасак, келажакда улкан 
фалокатлар олиб келади. Қозидан фойда йўқ. Султонга етказиши-
миз керак, чунки у яқинда тахтга келди. Халқ дардини эшитади, 
лекин ўзимиз унга етолмаймиз, етказишмайди. Бошқа тасири катта 
инсонлар орқали вазиятни билдирамиз. Шу орада бир ойча вақт 
ўтди. Бир куни қози одам жўнатиб, асоссиз равишда ишларимизни 
текширишни бошлади. Жарима ҳам солди. Шу тариқа сергак тор-
дик. Қосим билан ҳамкорлик қилишга рози бўлдик. Унинг бизни 
чув тушириб кетишини ҳисобга олиб, Маккадаги танишлар 
билан бир ишни келишиб олдик. Макка ҳокими орқали султонга 
хат жўнатдик. Ниҳоят уни зиндонга қамашди. Ишлари очилиб, 
қози, вазир, соқчи боши ва бошқалар амалидан айрилди. Айрим-
лари қочиб кетди...


33
Сиз шунчалик осон бўлдими, деб ўйлаётгандирсиз. Таассу-
ротингиз тўлиқ бўлиши учун ғазна боши аралашуви билан мам-
лакатда судхўрлик авж олиб кетганини ҳам айтмасам бўлмас. 
Мамлакатда рибо (судхўрликнинг авж олишига бозорда исломни 
билмаган савдогарларнинг кўпайиб кетгани ва порахўрлик авж 
олгани ҳам сабаб бўлди) яширин тарзда ривожлана бошлади. 
Динни тушунмаган одам фоизга аралашиб қолиши аниқ. Шун-
дай қилиб ғазна боши савдогарларга фоизга қарз бера бошлади. 
Ўзи эмас қариндошлари орқали. Ошкора эмас яширин. Натижада 
барака қоча бошлади. Хуллас, уларнинг ишларида Қосим катта 
кўмакчи бўлди. У одамларни рибога ўргатди. Рибони муомалага 
киритган яҳудийлар ва насоролар энди ошкора иш олиб бора бо-
шлади. Янги султон ишларни тартибга солишни бошлади, аммо 
энди рибони тўхтатиб бўлмасди, чунки рибо расмий тус олган. 
Пулдорлар уюшиб, рибо уюшмасини тузган ва ғазна уларни қўл-
лаб турганди (бугунги банклар, ломбардлар – муаллифдан). Шун-
дай бўлсада, султоннинг аралашуви билан фирибгарларнинг 
фаолияти тўхтатилди. 
Қосим ва амалдорлардан азият чеккан халқнинг пуллари 
секин-аста эгаларига қайтарилди. Қосим тавба қилмагани учун 
қатл этилди. Ростдан ҳам инсон ўзини ўзгартирмаса, одамларнинг 
қўлидан ҳеч нарса келмас экан. Сўроқ жараёнидан қизиқ бир 
воқеа юз берди.
Амалдорлар ва Қосим сўроқ қилиняпти. Даъвогарлар кўп. 
Шунда ғазнабоши ва Қосим даъвогарлар билан музокарага 
киришмоқчи бўлди.
– Агар сизлар шикоятларингизни қайтиб олмасангиз, бизни 
зиндонга тиқишса, икки дунёда ҳам пулларингизни қайтариб 
ололмайсиз, – дейишди улар.
– Пулимизни султон олиб беради. Шикоятларимизни қайтариб 
олмаймиз, – дейишди пули куйганлар.
Хуллас, ўртада анча тортишув бўлди. Энг ачинарлиси, халқ-
нинг кўксидаги дарди, алами, эзилгани, соқчию, жангчиларнинг 
дастидан қўрқиб қолгани бир жабрдийданинг айтганларида яққол 


34
исботини топди. У қози ҳузурида шундай деди.
– Майли шикоятимизни қайтиб оламиз, уларнинг қутулиб 
қолиши учун товон пули ҳам йиғайлик. Агар шундай қилмасак, 
улар тез орада зиндондан чиқиб, оддий халқни баттар эзади. 
Менинг ҳеч кимим йўқ, фарзандаларим, аёлим вафот этди. Бу 
гапларни айтишимдан мурод, бир сафар қўриқчилар бошлиғининг 
устидан арз қилгандик, аввалига арзни кўриб чиқишди, кейин
бироз тинчланди, аммо бир ойга қолмай шикоят қилганлар уруғ-ай-
моғи билан зуғумга учради. Кўпи қатл қилинди, кўпи зиндон-
банд қилинди. Афсуски, ўша бегуноҳ ўлдирилганлар ичида икки 
ўғлим ҳам бор эди. Аёлим фарзанд доғига чидолмай оламдан 
ўтди. Қозининг олдида шу гапларни айтиб қолмасам, билмадим 
ҳақиқатни султонга қандай етказаман...

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling