1 АҲадкул холмуҳаммад ўҒли савдогарлар устози ёхуд ҳАҚИҚий омад
“Кимки бир мусулмон биродарига тўсатдан бир хурсандчилик
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- БОРМАСДАН ҚАБУЛ БЎЛГАН ҲАЖ
“Кимки бир мусулмон биродарига тўсатдан бир хурсандчилик
келтирса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини кечириб юборади”. Мен ҳам у биродаримга кутилмаганда бир хурсандчилик келти- ришни хоҳладим. Ана шу воқеадан кейин Абдуллоҳ бирор жойга пул чиқармоқчи бўлса, ҳеч биримиз сабабини сўрамаймиз. Ҳисобчи айниқса, ан- чагача унинг кўзига қарай олмади. Ушбу сабоқ унга катта дарс бўлган эди. БОРМАСДАН ҚАБУЛ БЎЛГАН ҲАЖ Биз тижорат билан турли мамлакатларда бўламиз. Уйда кам турамиз. Шунинг учун ҳам атрофдаги одамлар билан тез-тез 38 борди-келди қилолмаймиз. Бу сафар Абдуллоҳ уйга келгач, сав- до ишларини менга топшириб, ўзи ҳажга кетишга тайёргарлик кўра бошлади. У ҳажга борадиган бўлса, катта маблағ тўпларди. Кетиш олдидан бир эҳсон қилиб, сафарда ҳам садақалар берарди. Маккада ҳам муҳтожларни эсидан чиқармасди. Бир куни унинг ўғли Абдураҳмон йиғлаб келиб қолди. Сабабини сўраган отасига: “Қўшнимиз қозонида гўшт қайнатаётган экан, менга бермади. Шунга изза бўлдим”, деди. Абдуллоҳ таажжубланиб қўшниникига чиқиб кетди. Қўшнимиз бева бир аёл эди. Абдуллоҳ эшикни тақиллатди. Мен девор оша қараб турдим. Аёл эшикни очгач, уялиб савол берди. − Ассалому алайкум, хуш келибсиз. − Ваалайкум ассалом, яхшимисиз? − дея алик олди Абдуллоҳ. Кейин қалбларни ўртайдиган суҳбат бўлди. – Сизни мусулмон деб биламан. Меҳрибонлигингиз фарзандларингизнинг тарбиясида сезилади. аммо бир англашилмовчилик бўлганга ўхшайди. Ўғлим қизиқ гап айтиб чиқди. Болаларингиз билан ўйнагани кирганида гўшт қайнатаётган экансиз, не сабабки ўғлимга бермасдан уйга чиқариб юборибсиз. − Минг бор узр. Ўғлингизни қаттиқ ранжитдим, аммо бесабаб дилозорлик қилмайман. Эрим вафот этганидан кейин қийналиб қолдик. Биласиз илгари пулга муҳтожлик сезмаганмиз. Қўшни- ларга билдирмай уйдаги нарсаларни сотдим. Қўлга илинадиган бирор нима қолмагач, уч кун оч қолдик. Мен иш қидириб топол- мадим. Яқин атрофдаги жарлик олдидан туш пайти ўтаётсам, бир катта буқа харом ўлиб ётган экан. Қош қорайганда бир бўлак кесиб келдим. Эрта тонгача пиширолмай ўйлаб ўтирдим. Болала- римнинг ноласи юрагимни эзгач, қозонга солдим. Тушгача қайнади. Абдураҳмон болаларим билан ўйнаётганди. Улар тез-тез қозон ол- дига келиб, оқват қачон пишишини сўрашарди. Охири тайёр бўл- гач, ўғлингизга жавоб бериб юбордим, чунки бизга ҳалол у гўшт. Фарзандингизга эса харом бўлади. – Сизни нотўғри тушунибман. Шундоқ ёнқўшним муҳтожли- 39 гини билмаган одамни кечиринг. Мен ҳозир. У қайтиб чиқди-да ҳажга йиққан пулларининг ҳаммасини аёлнинг олдига олиб келди. Унга: – Сиз муҳтож бўла туриб мен ҳажга борсам, ибодатим мақбул бўлмайди, – дея пулларни унга берди. Аёл қўллари қалтираб узоқ дуо қилди. – Садақага берган пулларингиз ҳар сафар икки баравар бўлиб тўлиб қолаверсин. Аллоҳим сизни дўзахига туширмасин... Абдуллоҳ уйга келгач, кечги таомни емади. Тонг отгунча йиғлаб чиқди. Йиғи аралаш “қўшнисининг ҳолидан бехабар мен ғофилни кечир Аллоҳим”, дерди. Мен ҳам ухлолмай чиқдим. Орадан маълум вақт ўтгач, ҳожилар қайта бошлади. Улар бир тўп бўлиб Абдуллоҳникига келди. Бирин кетин табриклаб кетди. – Устоз ҳажингиз қабул бўлсин! – Устоз ибодатлар қабул бўлсин! – Ҳазрат, нега биз билан бирга келмадингиз? Қандай қилиб биздан олдин келишга улгурдингиз? Шу каби саволлар, англашилмовчиликлар бўла бошлади. Табиийки, биз таажжубда эдик. Абдуллоҳ уларга ҳажга бормага- нини такрор-такрор айтди. Шунда бир кексароқ қўшнимиз сўз қотди. − Эй, Абу Абдураҳмон, сиз билан биз бир сафда ҳаж қилдик. Сизнинг ростгўйлардан эканингизни биламиз, аммо нега бу сафар ёлғон гапираётганингизни тушунмаяпмиз. Шунда Абдуллоҳ уларга ўша воқеани айтиб берди. Кейин кўр- ган тушини ҳам сўзлади. – Қўшнига ҳажга йиққан пулимни берганимдан кейин туш кўрдим. Тушимда бир нидо қилувчи “муборак бўлсин, ҳажингиз қабул бўлди”, деди. Ҳозир сизларнинг сўзларингизни охиригача эшитганимдан кейин Аллоҳнинг қудрати олдида ожизлигимни яна бир бор ҳис қилиб, марҳаматини сўзлаб беришдан ўзга чорам қолмади. Шу қўшнимнинг баракаси ва дуосидан бундай ишлар бўлди. Унга Ҳолиқ Зот икки дунё саодатини насиб этсин. Қани ич- карига киринглар, меҳмоним бўлинглар. Сизларнинг дуоларингиз 40 биз учун ғанимат. Ўша куни гўзал суҳбат бўлди. Ҳожилар хурсанд бўлиб уйла- рига тарқалди. Биз бўлган ишлардан ҳамон қаттиқ таъсирда эдик. Шу кундан бошлаб савдо ишларимиз баттар авж олди. Пуллар ақлни шоширадиган даражада оқиб кела бошлади. Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling