1 АҲадкул холмуҳаммад ўҒли савдогарлар устози ёхуд ҳАҚИҚий омад


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/51
Sana08.11.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1756441
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   51
УСТОЗ ЎГИТЛАРИ
Устоз билан сўнги бор учрашганимизда бизга қуйидаги 
ўгитларини берганди.
Молни айбини айтиб сотинг;
– Савдо иши тақводан айро бўлмасин;
– Илм олиш ва уни тарқатишдан тўхтаманг;
– Тижоратларингиз намозга халал бермасин;
– Рибога аралашманг;
– Замонни яхши англанг ва шунга мос ҳаракат қилинг;
– Ўзгаларни ибодат ва меҳнатга руҳлантиринг;
– Ҳар бир ишингиздан, ҳаракатларингиздан, сўзларингиздан 
одобли мусулмонлигингиз билиниб турсин;
– Ишларингизни ортга сурманг. Ҳар бир кейинга қолдирилган 
иш кучингизни қирқади;
– Мазмунсиз нарсадан ўзни тийган одам энг бахтли одам. Атро-
фингиздаги дўст, қариндошлар, танишларни фойдали ишларга 
тарғиб қилинг;
– Шуҳратга ўч бўлманг, ғурурга берилиб кетманг;
– Бойликни Аллоҳ беради, Ўзи ато этганини қайтариб олиши 
ҳам мумкин.


59
ТОЖИРЛАР УЮШМАСИ ЁКИ
САВДОГАРЛАР ЙИҒИНИ ҲАҚИДА
Устоз васиятига кўра биз янада қаттиқроқ илм қилиб, савдони 
кенгайтиришга ҳаракат қила бошладик. Савдомиз ва ишларимиз 
шу қадар кенгайдики, фойдамиздан ақл шошарди. Дунёнинг тўрт 
томонида бизни танишарди. Маҳсулотларимизни мамнун харид 
қилишар, сотиб оладиганларимизни савдогарлар арзон нархларда 
сотишарди. Устознинг вафотига мана ўн йил тўлибди. Ёшимиз ҳам 
элликдан ошди. Ҳамон савдогарликни обрўимизни сақлаш, 
одамларни иш билан таъминлаш ва илм аҳлига моддий 
кўмак бериш учун қиляпмиз. Аллоҳ ҳаракатларимизга баракалар 
беряпти. Икки кунимиз бир хил эмас. Ҳар кунимиз илм, тижорат 
ва иш бериш, одамларга ёрдам билан бойимоқда. Устознинг 
васиятларига қўлимиздан келгунча амал қилиб боряпмиз. Мана 
бугун ҳам бир янгилик билан кунимизни қаршиладик.
Абдуллоҳ доимо яхши гумонли ва келажакка ишонганлиги 
учун янги ғоялар устида ишларди. Бу сафар ҳам ажойиб фикр 
айтиб қолди.
– Абдуссалом биз савдогарларни бир ерга тўплаб, ҳар олти 
ойда йиғилиш ўтказишимиз керак. Мажлисни ўзим бошқараман. 
Бу тадбир учун харажатлар менинг зиммамда. Мақсад битта – 
халққа осон бўлсин. Бозорга тушган одам нархдан ранжимасин. 
– Яхши таклиф. Энди буни савдогарларга билдириш керак, – 
дедим мен завқланиб.
Шу кундан бошлаб, савдогарларга бу хабарни етказа 
бошладик. Мен юздан ортиқ қоғозга олти ойдан кейин бўладиган 
йиғилишга Абдуллоҳнинг уй манзили кўрсатилган таклифнома 
тайёрладим. Кейин савдо карвонлари орқали машҳур тожирларга 
жўната бошладим. Уч ой деганда деярли барчасидан жавоб хати 
келди. Бу орада биз уйни таъмирладик, ўтирадиган жойлар 
тайёрладик. Меҳмонхоналарни созладик. Мен йиғилишни 
интизорлик билан кутардим, чунки ўнлаб катта савдогарларни 
бир жойда кўриш бошқача бир ҳайрат эди. 
Орадан олти ой ўтиб, кутилган кун келди. Мусулмонлар жуда 


60
тартибли ва вақтига яхши эгалик қиладиган бўлади. Айтилган 
жойга вақтида келади. Ҳатто олдинроқ келиб кутиб ҳам туради. 
Ваъдабоз эмас мусулмон. Ишқилиб, биздан кейинги авлодлар ҳам 
вақтни исроф қилмаслик ва қадрлашда бошқаларга доимо ўрнак 
бўлсин. Акс ҳолда вақтини қадрлайдиган ажнабийларга йўл 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling