1. ҲАётга қарши жиноятлар тушунчаси, турлари, жиноят таркибининг умумий тавсифи одам ўлдириш


Download 25.75 Kb.
bet3/5
Sana25.02.2023
Hajmi25.75 Kb.
#1229056
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-мавзу.маъруза

Объектив томондан жиноят жабрланувчи томонидан қилинган ғайриқонуний зўрлик ёки оғир ҳақорат, бошқа ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли тўсатдан юз берган кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдиришдан иборатдир.
Мазкур модда шундай тузилганки, у қуйидаги иккита:
1) айбдорнинг алоҳида руҳий жисмоний ҳолати;
2) одам ўлдириш жабрланувчининг айби билан содир этилишини ҳисобга олади.
Айбдорни Ўзбекистон Республикаси ЖК 98-моддаси бўйича жавобгарликка тортиш учун қуйидаги учта жиҳат:
1) низо манбаи – жабрланувчининг ғайриқонуний зўрлиги ёки оғир ҳақорати ёхуд бошқа ғайриқонуний ҳаракатлари;
2) низо манбаи натижасида айбдорда кучли руҳий ҳаяжонланиш (физиологик аффект) ҳолатининг юзага келганлиги;
3) субъектнинг шундай ҳолатда тўсатдан жабрланувчини ўлдириб қўйиши мавжудлигини аниқлаш зарур.
Аффект деб, ўта кучли, тез пайдо бўладиган ва кучли қисқа вақт ичида давом этадиган руҳий ҳолатга аталади. Одамнинг аффект ҳолатида содир этадиган қилмиши “портлаш” каби ўтади.
Физиологик аффект – қисқа муддатли, аммо жўшқин ҳис-туйғули ҳаяжонланиш, очиқдан-очиқ, қисқа муддатга тутақиб кетиш ва айни чоғда – ниҳоятда кучли, шиддатли кечинма, қаттиқ ғазабланишга айланиб кетувчи жаҳл, ваҳимага айланиб кетувчи қўрқув, чорасизлик даражасидаги қайғу бўлиб, бунинг натижасида айбдор ўз ҳаракатини назорат қилиш имкониятини ва уларни идора қилиш қобилиятини қисқа муддатга йўқотади.
Одам физиологик аффект ҳолатида ўз ҳаракатлари учун жавоб бера олади, нима қилаётганини тушунади, бироқ ўз ҳаракатларини идора қилиш қобилияти бўшашиб, ўзини тўла идора қила олмайди. Шахс ана шу қобилиятини тўла йўқотган ҳолларда, у патологик аффект ҳолатида бўлади, бу шахсни ақли норасо деб топиш учун шарт-шароит вужудга келади.
Аффектнинг психологлар ва психиатрлар аниқлашлари мумкин бўлган ўзига хос аломатлари мавжуд. Шу муносабат билан, психолого-психиатрик экспертиза ўтказилиши шарт. Экспертларнинг хулосаси суд томонида иш бўйича бошқа далиллар билан бир қаторда баҳоланади.
Айбдорнинг ҳаракатини ЖК 98-моддаси билан квалификация қилиш учун кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолати қуйидагилар натижасида юз берган бўлиши зарур:
1) жабрланувчи томонидан қилинган ғайриқонуний зўрлик ёки оғир ҳақорат;
2) жабрланувчининг бошқа ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли.
Зўрлик жисмоний ёки руҳий бўлиши мумкин.
4.ОНАНИНГ ЎЗ ЧАҚАЛОҒИНИ ҚАСДДАН ЎЛДИРИШИ
Жиноятнинг объекти чақалоқнинг ҳаётини сақлаш борасидаги ижтимоий муносабатдир. Шундан келиб чиқадики, жабрланувчи фақатгина чақалоқ бўлиши мумкин. Одатда, чақалоқлик деб туғилишнинг бошланиши ва она қорнидан чиқиб ҳаётга кириб келиш вақтидан то 4 ҳафталиккача ҳисобланади. Суд – тиббиёти назарида, чақалоқлик жуда қисқа вақтдир; чақалоқ деб туғилгандан сўнг 1 суткагача яшаган гўдак ҳисобланади.

Download 25.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling