1 ҳафта октябрь Олтин куз. Қурилиш, конструкция ва математика


Қурилиш, конструкция ва математика


Download 482.55 Kb.
bet11/152
Sana23.11.2023
Hajmi482.55 Kb.
#1795556
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   152
Bog'liq
urta guruhga tematik rezhalashtirish www.sadikov.uz

Қурилиш, конструкция ва математика
КонструкторлашЭлеватор (катта ғалла омбори)ясаймиз».
Мақсад: ҳар хил кубик ва конструкциялардан элеватор ясайди,санашни билади, ранг, шаклни фарқлайди.
Жиҳозлар: кубиклар, коробкалар, лего, элеватор акс эттирилган расм, қурилиш материаллари.
Фаолиятнинг бориши:
1.Қурилиш, машина, элеватор расмини томоша қилиш.
2. Кубиклардан қурилишни режалаштириш
3. Дидактик ўйин: «Нечта шакллар беркиниб олгани айт»
4. Элеватор намойиши. Қурилишни ўйнаш.
Қўшимча: ишни ҳар хил атрибутлар билан тўлдириш.
Нимага эътибор қаратиш керак: болаларни жамоа билан ўйнашига ўргатиш, иш тугагандан сўнг ўйинчоқларни йиғиштириш .
Сюжет-ролли ўйинлар маркази
Сюжет-ролли ўйин «Нон қандай қилиб дастурхонимизга келди».
Мақсад:буғдойни қандай ўстириш ҳақида тушунчага эга, нонни тайёрлаш, уннинг хусусиятларини билишади.
Жиҳозлар : машиналар, тракторлар, костюмлар, ўйинчоқлар (конструкциялаш маркази). Ўйин майдони «Фермер». Нон тасвири акс эттирилган расмлар, нонни тайёрлаш жараёни.
Фаолиятнинг бориши
1. Болалар билан суҳбат буғдойни ўсиши, унга айланиши, нонни тайёрлаш хақида тушунча бериш.Буғдойни фермерлар комбайин йиғишади, ун заводларида буғдой унга айланади, нонвой ширин нон ёпади. Касблар ҳақида тушунча бериш.
2. Нон ҳақида мақол ва маталлар.
«Нон хаммасига даркор »
«Нон ота, сув она»,
«Нон емоқчи бўлсанг печкани устида ўтирма»,
«Нон йуқ бўлса овқат бемаза».
Хулоса: нонни асраш керак.
3. Хамир қорамиз- нон ёпамиз.
4. Роллар тақсимоти.
5. Сюжетни ривожлантириш.
Қўшимча:“Бутача” эртагини ўқиш. Мақол ва маталларни нон ҳақида ёд олиш.Расмларни томоша қилиш.

Download 482.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling