1 ҳафта октябрь Олтин куз. Қурилиш, конструкция ва математика


Download 482.55 Kb.
bet3/152
Sana23.11.2023
Hajmi482.55 Kb.
#1795556
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   152
Bog'liq
urta guruhga tematik rezhalashtirish www.sadikov.uz

Керакли жихозлар: куз ҳақида расмлар, слайдли дисклар
Фаолиятнинг бориши:

  1. “Куз ” ҳақидаги расмни томоша қилиш.

  2. Болалар расмга қараб сўз топадилар.

  3. Дидактик ўйин: «Яхши-ёмон».

  4. “Куз” ҳақида топишмоқ ва мақоллар.

  5. Дидактик ўйин: «Ортиқчасини олиб ташла».

  6. Куз ҳақида ҳикоя тузишади.

Қўшимча : теварак-атроф ҳақидаги билимини мустаҳкамлаш, луғати доимо бойитиб бориш. Тарбиячининг куз ҳақидаги ҳикояси.
Нимага аҳамият бериш керак: куз ҳақидаги топишмоқларни тўғри айтиш, тинглашни билиш, табиатга меҳр муҳаббатни уйғотиш.
Тил ва нутқмарказида
Шеърни ёд олиш: «Куз». (Хамид Олимжон).
Мақсад: шеърни ёд олишади, шеърни ким ёзганлиги биладилар.
Керакли жиҳозлар: куз ҳақидавидео ролик .
Фаолиятнинг бориши:

  1. Куз ҳақида суҳбат.

  2. Ўқилган шеър бўйича савол ва жавоблар Шеърни ёд олиш.

  3. Шеърни ёд олдириш.

Қўшимча:куз ҳақидаги билимини мустаҳкамлаш, болалар луғатини доимо бойитиб бориш.
Нимага аҳамият бериш керак : шеърни ифодали ўқишига.
Илм фан ва табиат
Тажриба: «Ҳаво».
Мақсад:ҳавонинг физик ҳолатини биладилар, ақлий масалалар еча оладилар, хулоса чиқара оладилар, теварак атроф билан қизиқадилар.
Жиҳозлар: коғоз, 3 та пуфак, 2 та идишда сув, стакан, тарози, ҳаво тўлдирилган пуфаклар салфетка.
Фаолиятнинг бориши:
Тажриба 1. «Ҳавонинг ҳаракати».
Юзингиз олдида қўлингизни силкитинг. Қандайҳис туйғуни сезяпсиз? Қўлингизга пуфланг. Нимани сезяпсиз? Бу ҳаммаси ҳавонинг ҳаракати орқали намоён бўлади.Ҳаво.
Тажриба 2. «Сувда ҳаво бор».
Бир стакан сувни олингиз. Сувга чўпни солиб пуфланг. Нимани кузатдингиз? Пуфакчалар қаердан пайдо бўлди? Сиз нафасни чиқардингиз сувда эса кўпик ҳолатида кўринди.
Тажриба 3. «Сувда кўпикчалар пайдо бўлади».
Губкани томоша қилинг. Нимани кўряпсиз? Тешикчаларни.Бу тешикчаларда нима бор? (ҳаво). Губкани сувга солсак нима бўлади? Сувда пуфакчалар пайдо бўлади- ҳаво тешикчалар орқали сувга чиқади.
Тажриба 4. «Парашют».
Парашют қандай тушишини айтинг, парашют ерга тушаётганда ҳаво уни мувозанатини ушлаб турганлиги учун секин тушади ерга.
Тажриба 5. «Ҳаво вазни».
Идишларга ҳаво тўлдирилган пуфак ва ҳаво тўлдирилмаган пуфакни солинг. Ҳаво тўлдирилган шар ўз вазнига эга.

Download 482.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling