Жиҳоз ва материаллар: қишқи ўрмон макети ва парда, катта қўғирчоқ, ёввойи ҳайвонлар тасвирланган сонли карточкалар.Ёввойи ҳайвон ўйинчоқлари, мальберт, қор парчалари.
Фаолият тури:
1. Суҳбат: «Ёввойи ҳайвонлар».
2. Ёввойи ҳайвонлар расмларини кўриб таҳлил қилиш.
3. Ўйин: «Қишки ўрмонга саёҳат».
4. Ёввой ҳайвонлар ҳақила топишмоқлар.
Момиқ думи қўринган,
Бу нима хайвон экан?
Ёнғоқ чақади майда.
Бу, албатта …
(Олмахон)
Куну тун ўрмонда ғириллаб,
Ўзига емиш излар.
Кулд ранг қулоғин кўрсатиб – ,
Кезади у жимгина.
(Бўри)
Қорда югуриб умбалоқ ошар .
Ёзда пустинини алиштиради.
Қорда уни кўриб бўлмас,
Бури ва тулкига алам қилар.
(Қуён)
Ўрмонда энг катта хайвон?
Пустини қимматбахо?
Ким баҳоргача инида
Кечаю кундуз туш кўрар?
(Айиқ)
Ўйин: « Кимникида ким?»; «Сонларни тақсимла»; «Сувда»; «Қаерда яшашади?».
Қўшимча: боғловчи нутқни ривожланиши, ҳайвонлар ҳақида эртак тузиш.
Нимага эътибор қаратиш лозим:Табиатни севишга, уни асрашга.
Тасвирий фаолият
Лой иши: Менинг севимли эртак қаҳрамонлари.
Мақсад: эртак қаҳрамонлари образларини ясашда лой ва пластилинни тўғри тақсимлаш; ҳайвонларни ясашда ҳар хил усуллардан фойдаланиш, бармоқларнинг майда моторикасини ривожлантириш, болалар нутқининг лексик, грамматик тузилишини ривожлантириш.
Жиҳоз ва материаллар: пластилин, сув, латта, тахтача, эртакларга расмлар.
Фаолият тури:
1. Эртакларга ишланган расмларни таҳлили: «Буғирсоқ», «Уч айиқ», «Маша ва айиқ», «Уйча», «Тулки-бўри», «Уч чшчыа боласи», «Тулки ва кўза».
2. Дидактик ўйин: «Қайси эртакдан?»
2. Болалар мустақил иши.
3. Болалар ишларини таҳлили.
Қўшимча: болалар нутқининг лексик, грамматик тузилишини ривожлантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |