Жихоз ва материаллар: учта турли яшил рангдаги учбурчак (5x5 см, 7x7 см, 9x9 см) хар бир бола учун кетма-кет ясаш учун, намуна, иш учун таглик.
Фаолият тури:
1.Намунани кўриб чиқиш.
2. Топишмоқ ва шеър ёдлатиш.
3. Дидактик ўйин: «Қачон бу бўлади?»
4.Болалар арчани ясайди.
5. Болалар ишининг таҳлили ва ўйин консрукцияси.
Қўшимча: сайрда арчани тузилишини кузатиш, арчани бошқа дарахтлар билан таққослаш.
Нимага эътибор қаратиш лозим: орасталикка эътибор бериш, бадиий дидни ривожлантиришга.
Математика, қуриш ва ясаш контрукция маркази
Ясаш:«Арчага хайвон ўйинчоқларини ясаш-»
Мақсад: қоғоздан хайвонларни ясаш; қоғоздан «шар», хар хил шаблонлар чизиб контурлар орқали қирқиш.
Жихозлар ва материаллар: арча, «қор парчалари» ўйинчоқ намуналари, аудиоёзувлар, қиш товушлари, магнитофон, схемалар. Гофро қоғозлари, рангли қоғоз, шаблонлар (хайвонларни қўл, оёқ излари, юз қисми, тулкича, қуёнча, айиқча), яроқсиз қўшимча материаллар, қайчи,оддий қалам, елим, мўйқалам, салфеткалар, карталар-схемалар.
Фаолиятнинг бориши:
1. Гимнастика машқи: «Қиш мусиқа овозини эшитамиз» (бўрон, муз, дарахтлар шохлари ва х.з.)
2. Қиш ҳақида шеърлар ёдлаш.
3. Сухбат: Қиш ажойиб фасл.
4.Мустақил иш.
5.Арчани ясаш ва атрофида ашула айтиш.
Қўшимча: Қиш тўғрисида шеър ва ашулалар айтишга ўргатиш.
Нимага эътибор қаратиш лозим: карта-схема асосида иш юритишни ривожлантириш; орасталик, тарбияси, бошлаган ишни охиригиа етказиш..
Сюжетли-ролли ўйин ва сахналаштириш маркази.
«Боғчада янги йил байрами».
Мақсад:байрамга қизиқиш ортади,эртак қаҳрамонларини билади, баланд ва паст мусиқадаги овозларни ва қўшиқни, мусиқа асбобларининг овозини фарқлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |