Эътиборга молик жиҳати: вазифани тўғри бажаришда фаол бўлишга, БҲХ, боланинг луғатини фаоллаштириш.
Сюжетли-ролли ўйинлар ва драммалаштириш маркази
«Циркка борамиз».
Мақсад:сюжетнинг мазмунини тушунади, мулоқатга киришади, нутқида отни, сифатни, феълни ишлатади.
Керакли жиҳоз ва материал: арена, ширма, цирк афишаси, касса, чипталар, телефон, ўйинчоқ масхарабоз, ҳаво шарлари, конфетлар ва мавзуга оид суратлар.
Фаолиятни бориши:
1.Иллюстрацияларни томоша қилиш.
2.Цирк ҳақида суҳбатлашиш.
3. Ролларни тақсимлаш.
4. Ўйин жараёнини ташкил этиш.
Қўшимча: Тошкент циркини суратини кўриш. “Ҳайвон ўргатувчи” касби билан таништириш.
Эътиборга молик жиҳати:бир бирини тушуниб ҳаракатланишга ўргатиш, ролларни тўғри тақсимлаш.
Тил ва нутқ маркази.
Суҳбат сурат асосида: “Қайсар кучукча”
Мақсад:болалар сурат ҳақида қисқача ҳикоя тузадилар.
Керакли жиҳозлар: сюжетли расм: “Қайсар кучукча”
Фаолиятни бориши:
1. «Қайсар кучукча » суратини томоша қилиш.
2.Таълимий ўйин «Уй ҳайвонлари».
3. Болалар ҳикоялари.
4. Ўйин: «Кимнинг овози?»
Қўшимча: ақлли сўзларни ўрганиш: Яхшига - яхши бўл! Ёмонга - ёмон! Топишмоқ топиш, бадиий адабиётга қизиқиш уйғотиш.
Эътиборга молик жиҳати:антоним сўзларни қўллашни билиш. Сўзлашувни ривожлантириш.
Тил ва нутқ маркази
Ҳикоя «Соатнинг ичида ким яшайди».
Мақсад:болалар «Ч» товуши иштирок этган сўзларни ажратадилар. «Ч» товушини тўғри талаффуз қилиш.
Керакли жиҳоз ва материаллар: «Ч» товуши қатнашган сўзлар акс этган буюмлар расмлари.
Фаолиятни бориши:
1. «Ч» товуши қатнашган сўзлар акс этган расмларни томоша қилиш.
2. Ҳикоя: «Соатнинг ичида ким яшайди».
Биламизки, балиқчи қушлар денгиз атрофида яшайди, чўпонлар – тоғларда, а чойнаклар – ошхонада. Тошбақалар қумда яшайди, чувалчанглар – тупроқ остида, қўриқчи – боғда.
Шунингдек, биламизки, қуш - қуш инида яшайди, ёнарқўнғиз – болахонада, эски чемоданда эса – сичқонлар яшайдилар. Бироқ, соат ичида ким яшашини ҳалигача билмайман. Неча бор уни мурувватини бурасанг ҳам, ғилдиракчалар ва бураш мурувватидан бошқа ҳеч нарса йўқ.У ерда нима чиқиллайди? Мўъжиза!
Do'stlaringiz bilan baham: |