Жиҳозлар ва материал: ўйинчоқлар, қўғирчоқлар, мебель, идиш товоқлар, анжомлар.
Фаолиятнинг бориши:қлар,
Оила ҳақида суҳбат
Эхтиёрий тарзда ролларни тақсимлаш
Сюжетнинг ўзгаришида кўмак
Қўшимча:Оилавий фото альбомни кўздан кечириш
Эътиборни қаратиш керак:ўйин давомида болаларнинг ўзаро муносабатларига эътиборни қаратиш
Илм ва табиат маркази
“Томчининг саёҳати”
Мақсад: сувнинг хрссаларини билиш (рангсиз, хидсиз, тиниқ). Сув ҳақида табиий ҳодиса сифатида тасаввурга эга бўладилар
Жиҳозлар ва материал: сув, сув учун идишлар, тошлар, рангли қоғоз.
Фаолиятнинг бориши:
Шеърий саломлашиш
“Томчи”нинг келиши. Унинг воқеаси.
Болаларнинг сув ҳақидаги ҳикоялари
Сув билан биргаликда бажариладиган ўйинлар (тажрибалар)
Сувнинг тиниқлигини аниқлаш (бир стаканга сувни солиш, иккинчи бир стаканга сутни солиш, ҳар иккала стаканга тош солиш)
Рангни аниқлаш (сув солинган стакан олдига рангили қоғоздан ҳосил қилинган чизиқларни олиб келиш)
Таъмни аниқлаш (сувни трубочка орқали татиб кўрадилар)
Ҳидни аниқлаш (ҳидлайдилар)
Сувнинг сифатларини умумлаштириш
Томчи кўмак учун миннатдорчилик билдиради
Қўшимча: “Сув, сув”, “”Сув қуйил” хажвий шеърларни ёдлаш. “Агарда сув бўлмаганда эди” мавзусида суҳбат, топишмоқларни топиш.
Эътибор қаратиш керак: болаларнинг луғатини бойитиш, луҳат бойлигини фаоллаштириш
Тил ва нутқ маркази “Баҳор келди” расми асосида ҳикоя.
Мақсад: расм, намуна ва тарбиячи режаси асосида ҳикоя тузишни ўрганадилар. Шеърнинг мазмунини тўғри тушунадилар.
Жиҳозлар ва материал: “Баҳор келди” расми, “Йил фасллари” расми, “Баҳор” аудио тасма ёзуви
Do'stlaringiz bilan baham: |