1 ҳафта октябрь Олтин куз. Қурилиш, конструкция ва математика


Download 482.55 Kb.
bet116/152
Sana23.11.2023
Hajmi482.55 Kb.
#1795556
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   152
Bog'liq
urta guruhga tematik rezhalashtirish www.sadikov.uz

Апрелнинг 1-ҳафтаси
«Гуллаётган баҳор»
Қурилиш, лойиҳалаш, математика маркази. Мозаикадан «Гуллаётган баҳор»ни ясаш
Мақсад: мозаикадан қурилма ясалади, тайёр расм ёки тайёр намунани томоша қилишади.
Жиҳоз ва материаллар: мозаика, турли расм ва буюмлар тасвирланган расмлар.
Фаолиятнинг кечиши:
1. “Баҳор” расмини томоша қилиш.
2. “Бу қандай бўлади” дидактик ўйини.
3. “Расмни йиғиш” дидактик ўйини
4. Мозаикадан лойиҳалаш.
5. Болаларнинг ишларини муҳокама қилиш ва рағбатлантириш.
Қўшимча равишда: “Гуллаётган баҳор” иллюстрацияси, “Биз автобусга кетаяпмиз”, “Болалар боғчаси” сюжетли-ролли ўйинлар, “Йил фасллари”, “Яхши ва ёмон” дидактик ўйинларни томоша қилиш.
Нимага эътибор қаратилади: конструктив ечимларни топа билиш, бошланган ишни охиригача етқазиш, болалар ижодини ривожлантириш.


Қурилиш, лойиҳалаш, математика маркази.
«Геометрик фигуралар. 5 гача санаш. Конус».
Мақсад: геометрик фигураларни билиш, геометрик фигураларни атроф-муҳитдаги буюмлар шакли билан таққослаш кўникмаларини ривожлантириш, 5 гача санашади, рақамларни буюмлар билан таққослай олади. Қоғоз варағи жойларини билади (ўнгда, чапда, юқорида, пастда).
Жиҳоз ва материалар: геометрик фигурали карточкалар, 1 дан 5 гача рақамли карточкалар, қоғоз варағи.
Фаолият жараёни:
1. Машқ қилиш
1,2,3,4,5 қуён сайрга чиқди,
Қуёнчамиз чаққондир
У беш марта сакрайди.
2. “Қўлқоп” эртагини намойиш қилиш. Расмларга
3. “Конус” геометрик фигураларни тадқиқ қилиш ва таққослаш
4. “Гиламчани геометрик фигуралар билан беза”, “Қоғоз варағини билиш” дидактик ўйини.
5. “Нимаси борлигига қара” дидактик ўйини (бармоқлар билан геометрик фигуралар атрофини чизади).
6. “Фигурани йиғ” дидактик ўйини
Қўшимча равишда: математик лото, ҳисоб таёқчалари билан ишлаш: “Геометрик фигурани ясаш”, “Бирдан ўнгача бўлган рақамларни ифодаловчи расмлар”
Нималарга эътибор қаратилади: мантиқий фикрлаш, тинглаш, кўриш қобилиятини ривожлантириш.
Сюжетли-ролли ўйинлар, драматизация маркази
“Ўжар эчкилар” ўзбек халқ эртагидан парчани саҳналаштириш.
Мақсад: эртак мазмунини билишади, қаҳрамонларнинг ижобий ва салбий жиҳатларини белгилай олишади, актерлик маҳоратини намойиш қилишади.
Жиҳоз ва материаллар: қаҳрамонлар ниқоблари, эртакка тегишли ашёлар, расмлар.

Фаолият жараёни:


1. Эртак мазмуни бўйича суҳбат.
2. Ролларни тақсимлаб, тегишл ашёларни танлашади.
3. Эртак сюжетини ифодалайди.
4. Эртакка оид расмлар ёрдамида театрни намойиш этиш.
Қўшимча равишда: эртакни ўқиш, эртакка иллюстрацияларни томоша қилиш.
Нималарга эътибор қаратиш керак: бир-бирларини тинглаш, жамоада аҳил бўлиб ўйнаш кўникмалари, ижодий қобилиятларни намойиш қилиш.
Фан ва табиат маркази.
«Гуллаётган дарахтни кузатиш».
Мақсад: баҳорги табиат гўзаллигидан завқлана олишади, дарахт қисмлари: танаси, шохлари, гуллари, куртакларини ажрата билишади.
Жиҳоз ва материаллар: гуллаётган дарахт чизилган расмлар, дарахт шохи, белкуракчалар, паншаха, гулчелаклар.
Фаолият жараёни:
1. Расмларни томоша қилиш.
2. Болалар боғчаси бўйича саёҳатни режалаштириш.
3. Гуллаётган дарахтларни кузатиш.
4. “Таърифига кўра дарахтни топ” дидактик ўйини.
5. “Ўхшаш баргни топ” дидактик ўйини.
Қўшимча равишда: баҳор ҳақидаги шеърни ўқиш, “Баҳор расмини чиз”, “Тўртинчиси ортиқча” (дарахт ва гуллар).
Нималарга эътибор қаратиш керак: болаларнинг англаш фаолиятини ривожлантириш.

Download 482.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling