Мақсад:ижодий фикрлашни ривожлантиради, 5 гача ҳисобни билади, тасвирланган предметларда геометрик фигураларни топадилар.
Жиҳоз ва материал: катта қути, қурилиш материали тўплами, иккита қўғирчоқ, ўйинчоқлар.
Фаолиятнинг бориши:
Лола қўғирчоғининг тарихи.
Қўғирчоқ хонасини қуришнинг схемаси режасини тузиш.
Қисмларни тўғри танлаш, режа бўйича хона қисмларини бирлаштириш.
Дидактик ўйин: «Қўғирчоқ учун совғалар».
Сюжетли ўйин «Қўғирчоқнинг уйига меҳмонга борамиз".
Қўшимча: ривожлантирувчи ўйин: «Қўғирчоқни кийинтирамиз».
Эътибор қаратилади:тасаввур асосида ўлчами бўйича қисмларни танлаш
Қурилиш ва лойиҳалаштириш маркази
«Ҳаракатланувчи қисмлари мавжуд картондан ясалган айиқ ўйинчоқ»
Мақсад: турли ўлчамдаги қисмлардан айиқ шаклини терадилар, шакли ва катталиги бўйича турли геометрик шаклларни айтадилар, ишлатишга яроқсиз материалдан фойдаланадилар.
Жиҳоз ва материалы : кераксиз материал, ҳар бир бола учун айиқнинг контурли танаси қисмлари ажратилади, пластилин.
Фаолиятнинг бориши:
Болалар айиқ тасвири туширилган расмларни кўриб чиқадилар, айиқнинг ташқи кўриниши ҳақидаги билимларини бир-бирлари билан алмашадилар.
Айиқ ҳақида шеър ўқийдилар.
Айиқ танаси қисмларини шундай жойлаштириш керакки, бирлаштирган жойлари ҳаракатланиши лозим.
Қўшимча: ёввойи ҳайвонлар ҳақида диафильм томоша қилиш
Эътибор қаратилади: қўлнинг кичик моторикасини ривожлантириш ва тасаввур.
Сюжетли-ролли ўйин ва театрлаштириш маркази
Сюжетли-ролли ўйин: «Ўйинчоқлар дўкони».
Мақсад:бир-бирига ёрдам бериш ҳиссини ривожлантиради, луғат бойлигини оширади, "ўйинчоқлар, мебель, озиқ-овқат маҳсулотлари, идишлар, сотувчи касбини" билади.
Do'stlaringiz bilan baham: |