Жиҳоз ва материал: ҳар бир бола учун банкаларда совун пуфакчалари.
Фаолиятнинг бориши:
Сув ва хаво ҳақида суҳбатлашиш
«Фиксики» мультфильмининг «Хаво» сериясини кўриш.
Болалар билан совун пуфакчалари билан ишлашни режалаштириш
Совун пуфакчалари тажрибасини ўтказиш.
Сув ва ҳаво хусусиятлари ҳақида болалар хулосалари
Қўшимча: совун пуфакчалари ривожлантирувчи ўйини.
Эътибор қаратилади:фан билан ҳаётнинг ўзаро боғлиқлиги, техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш.
Сюжетли-ролли ўйин: «Мактабгача таълим муассасасида ошхона»
Мақсад: егулик учунжойнинг мавжудлигини ва унинг номини билади, жамоада ишлашни билади, аниқ ролни бажаради, одоб-аҳлоқ қоидаларини билади.
Жиҳоз ва материал:болалар идишлари тўплами, ўйинчоқ-қўғирчоқлар, оқ халат, бош кийим.
Фаолиятнинг бориши:
Суҳбат: Стол атрофида ўзини тутиш қоидалари.
« Қуён айиқнинг уйида меҳмон бўлди» шеърини ўқиш.
Обед учун дастурхонни безатиш.
Ролларни тақсимлаш.
Қўшимча:«ВинниПухқуённингуйидамеҳмонда»
Эътибор қаратилади:хушмуомалалик қоидаларига риоя этилади.
Сюжетли-ролли ўйин маркази
Сюжетли-ролли ўйин маркази:«Оила».
Мақсад: оила аъзолаларини билади, оилавий ўзаро муносабатлар ҳақидаги тушунчалар ҳақида билади, бирга дам олишни, оила аъзоларига ҳурматни ва меҳрни тарбиялайди.
Жихоз ва материал:оила ўйинини ўйнаш учун зарур барча ўйинчоқлар; қўғирчоқлар, мебель, идиш, нарсалар ва б.
Фаолиятнинг бориши:
Суҳбат: «Менинг оилам».
Ролларни тақсимлаш.
Оила ҳаётидан бирор бир сюжетни ўйнаб бериш.
Копток билан ўйин (оила аъзолари исмларини айт).
Do'stlaringiz bilan baham: |