Қўшимча қисм: Илюстратив расмларни кўриб уларни шаклларни аниқлаш.Таълимий ўйин «Қандай шаклда».
Эътиборга молик жихати: Тасаввурни бойитиш, зийракликни тарбиялаш.
Илм- фан маркази
Мавзу: Тарози
Мақсад:Болаларни тароз билан таништириш. Унинг вазифасини тушунтириш.
Жиҳозлар:тароз, сочиладиган ва сочилмайдиган нарсалар. «Магазин» сюжетли-ролли ўйинлари учун атрибутлар.
Фаолиятнинг бориши:
Тарозни кўриб чиқиш: «Тарознинг вазифаси».
Тарозни ишлатиш: «ўлчаш».
Ўйин: «Дўкон»
Қўшимча қисм: сюжетли-ролли ўйин: «Бозор», «Оила», «Дўкон».
Эътиборга молик жиҳати:болалар луғатини бойитиш, таҳлил қилишни билиш
Сюжетли роли ўйинлар маркази
Сюжетли-ролли ўйин: «Идиш товоқлар дўкони».
Мақсад: идиш товоқ сотувчиларига ижодий тақлид қилиш, уларнинг меҳнатини кўрсатиб бериш. Мустақил равишда ўйинни ташкил қилиш. Атрибутларни ўз ўрнида қўллаш, жамоа бўлиб ўйнаш.
Атрибутлар: идиш товоқлар расми туширилган карточкалар, ўйин учун пештахта, ўйинчоқ идиш товоқлар, пуллар.
Фаолиятнинг бориши:
1. Суҳбат: «Идиш товоқлар дўконида нималар сотиб олиш мумкин».
2. Таълимий ўйин: «Эркалаб айт».
3. Ролларни тақсимлаш.
4. Сюжетни ташкил қилиш.
Қўшимча қисм:оила ҳақида суҳбат, «Идиш товоқлар дўкони» ҳақида ҳикоя тузиш
Эътиборга молик жиҳати:болаларни жамоа бўлиб ўйнашга ўргатиш, ўйин жараёнида ижодий фикрлаш.
Сюжетли роли ўйин маркази
Сюжетли-ролли ўйин: «Оила».
Мақсад: Оила муҳитини тасвирлаш, ўйин учун сюжетни мустақил ташкил қилиш, атрибутларни ўз ўрнида ишлатиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |