3. Муляжларни томоша қилиш (ранг ва шаклини аниқлаш).
4.Мустақил ясаш.
5. Болалар ишларини кўргазмаси.
Қўшимча : дидактик ўйинлар мева ва сабзавотлар билан ўйин: «Дўкон».
Нимага эътибор қаратиш керак : ижодий ривожланишни ривожлантириш.
Санъат маркази
Жамоа билан расм: «Пахта даласи».
Мақсад:жамоа билан ишлай олади, расм чизиш техникасини ривожлантириш.
Жихозлар:ватман, гуашь, сув, мўй қалам, поролон, расм «Пахта ҳосилини йиғиш».
Фаолиятнинг бориши:
1. Пахта ҳақида шеър ўқиш.
2. Расм томоша қилиш: «Пахта ҳосилини йиғиш».
3.Болалар билан суҳбат: «Нима расмини чизасиз?»
4. Ишни бажарилиши.
5. Болалар ишларини кўргазмасини ташқил этиш.
Қўшимча : расмларни томоша қилиш ва пахтакорлар меҳнати хақида суҳбат.
Дидактик ўйинлар.
Нимага эътибор қаратиш керак: жамоа билан ишлашда ўз фикрини билдира олиши, рангларни танлай олиши.
Ноябрнинг 1-ҳафтаси
«Қуруқлик транспорти»
Қурилиш ва лойиҳалаш, математика маркази
Математика: Предметларнинг хоссалари, геометрик шакллар.
Мақсад: предмет хусусиятлари (ранги, шакли, ўлчами, материал,и ва б), квадрат, айлана, учбурчак, тўғрибурчак, овал сингари геометрик шакллартўғрисида тасаввур ҳосил қилиш.
Жиҳоз ва материаллар: геометрикшакллар моделлари: катта ва кичик геометрик шакллар; геометрик лото.
Фаолиятнинг бориши:
1. Ўйин-саёҳат: «Геометрикшакллар салтанатида».
2. Физкультдақиқа: «Сеҳргар».
3. Предметларнинг хоссалари тўғрисидаги тасаввурларини мустаҳкамлаш.
4. Физкультдақиқа: «Музла - эркин бўл».
Қўшимча: болаларнинг мустақил иши.
Нимага эътибор қаратилади:тасаввурларини кенгайтириш, тўғри мўлжал олиш.
Қурилиш ва лойиҳалаш, математика маркази
Лойиҳалаш: «Кўприк».
Do'stlaringiz bilan baham: |