1 ҳафта октябрь Олтин куз. Қурилиш, конструкция ва математика


Download 325.86 Kb.
bet19/112
Sana07.05.2023
Hajmi325.86 Kb.
#1440257
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   112
Bog'liq
O\'rta guruh mavzulari

Мақсад: қурилма намуналарини таҳлил қилиш; мустақил тарзда турли ҳажм, шакл, рангдаги деталларни танлаш, уларни фарқлай олишга ўргатиш.
Жиҳоз ва материаллар: расмлар, АКТ материаллари, қурилиш материаллари, машиначалар, киндер-сюрпризшакллари.
Фаолиятнинг бориши:
1. Ҳар хил кўприк турлари билан танишиш.
2. Болалар томонидан кўприк қурилишини режалаштириш.
3. Макон узра мўлжал -ориентир олиш машқлари.
4. Болалар танлови асосида турли кўприклар қуриш.
5. Жуфтликларда ишлаш.
Қўшимча: кенг ва тор, автомобиль ва пиёдалар кўприклари, уларни қуришда ишлатилган деталлар тўғрисида тушунча бериш.
Нимага эътибор қаратилади: болаларнинг ўзаро ҳамжиҳатлиги, биргаликда ҳаракатланишлари
Сюжетли- ролли ўйинлар драма маркази
Сюжетли-ролли ўйин:«Автобус».
Мақсад: хушмуомала бўлиш, катталарга жой бериш, эътиборли бўлишга ўргатиш.
Жиҳоз ва материаллар: расмлар, АКТ материаллари; пул муляжлари; стулчалар, қурилиш материаллари.
Фаолиятнинг бориши:
1. Мавзу юзасидан АКТ материаллари ҳамда расмлар.
2. Зарур анжомларни тўплаш.
3. «Марҳамат, ўтиринг!”Ҳикоясини саҳналаштириш
4. Ролларни тақсимлаш. Сюжетни ривожлантириш.


Қўшимча: болаларбилан жамоат транспортида ўзини тутиш тартибини муҳокама қилиш.
Нимага эътибор қаратилади: сюжетни ривожлантириш, болалар ўйинни мустақил такрорлаши.
Тил ва нутқ маркази
Ривожлантирувчи ўйинОвозли зинача».
Мақсад: жарангли ва жарангсиз товушларни фарқлаш. Товушларни гуруҳлай олиш, бўғинларни галма-гал талаффуз қилиш.
Жиҳоз ва материаллар: зиначалар тасвирланганрасмлар; жарангли ва жарангсиз ундошли бўғинлар; таркибида жарангли ва жарангсиз ундоши мавжуд предметлар ифодаланган суратлар.

Download 325.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling