Мақсад: эртак мазмунини тушуниш, мустақил эртакни сўзлаб беришади.
Жихоз ва материаллар: эртакдаги расмлар.
Фаолият тури:
1. Мавзуга оид расмларни таҳлили.
2. Дидактик ўйин: «Сўзни қўш».
3. Асарни ўқиш.
4. Асарга оид саволлар: Деҳқон ўз дўстидан нимани сўради? Деҳқон ерни ҳайдаганда нима топиб олди? Деҳқон тилла солинган хумчани кимга олиб борди? Дўсти унга нима деди? Улар одамларга қандай яхшилик қилишди?
5. Эртакни сўзлаб бериш.
Қўшимча : эртакни саҳналаштириш.
Нимага эътибор қаратиш лозим: содда сўзларни нутқда ишлатилишига; эртакнинг мазмун-моҳиятини тўғри етказишга.
Нутқ ва тил маркази
Эртакни сўзлаб бериш: «Турна ва тулки».
Мавсад:мазмунини билиш, эртакни сўзлаб бериш.
Жихоз ва материаллар: Эртак расмларини намойиш қилиш.
Фаолият тури:
1. Расмларни кўриш ва таҳлил қилиш.
2. Дидактик ўйин: «Топшириқ».
3. Асарни ўйин.
4. Доно сўзлар:
Яхши бўлиш – яхши! Ёмон бўлиш – ёмон!
Дустини алдаган дўст,душмандан ёмон.
5.Эртакни сўзлаб бериш.
Қўшимча: сўзлаб беришда оқознинг ҳар хил овоз тонини ишлатишни ўргатиш: сўроқ ва ҳис-ҳаяжон тони, мақол ва ҳикматли сўзларни ўқиш.
Нимага аҳамият бериш лозим: боғловчи нутқни ривожлантиришга.
Фан ва табиат маркази
Мавзу: «Ёввойи ҳайвонларнинг қишки ҳаёти».
Мақсад: ёввой ҳайвонлар ҳақида тасаввур, ташқи кўриниши ва ҳаёт фаолияти ҳақида тасаввурга эга бўлиш. Предмет ва феъл луғатини “Ёввойи ҳайвонлар қишда” мавзусидаги белгилар луғатини фаоллаштириш.
Жиҳоз ва материаллар: қишқи ўрмон макети ва парда, катта қўғирчоқ, ёввойи ҳайвонлар тасвирланган сонли карточкалар.Ёввойи ҳайвон ўйинчоқлари, мальберт, қор парчалари.
Фаолият тури:
Do'stlaringiz bilan baham: |