Мақсад: куз дарахтини новдасини чиза олади, баргларларни рангига алоҳида аҳамият беради, бўёқларни аралаштиришни билади. Дарахтларнинг номларини биладилар.
Жиҳозлар: ҳар хил пейзажли расмлар, чизма, оддий қалам, ўчирғич, акварель, А4 қоғоз, стаканда сув ва салфетка.
Фаолиятнинг бориши:
Куз дарахтини новдаси томоша қилиш.
Чизма билан танишиш.
Рангларни аралаштириш тартиби билан таништиради.
Дидактик ўйин: «Қайси дарахтдан барг тушди?»
Амалий иш.
Тайёр расмларни таҳлил қилиш ва болаларни рағбатлантириш.
Қўшимча: ҳар хил дарахт новдаларини томоша қилиш. Машқ “Кайси дарахтда олдин сариқ барглар пайдо бўлди”.
Нимага эътибор қаратиш керак : рангларни танлай олишни ва уларни аралаштиришни, кўл моторикасини ривожлантириш, саранжом саришта ишлаш.
2 – хафта октябрь
Табиат омборхонаси: сабзавотлар, мевалар, резавор мевалар.
Қурилиш, конструкция ва математика
Табиий матодан конструкторлаш: «Уруғлардан композиция -сабзавотлар, мевалар».
Мақсад: табиий матодан буюмлар ясашни билади. Чизма бўйича қуради, ўзининг ақлий идроки билан сабзавотлар ва меваларни, ҳар хил предметларни ҳажмига қараб айта олади, санашни билади..
Жиҳозлар : тарвуз, нўхот, ловия -уруғлари; ташландиқ материал, тарелка юмолоқ шаклда қирқилган картон, елим, мўйқалам, салфетка.
Фаолиятнинг бориши:
Тайёр ишни кўрсатиш.
Дидактик ўйин: «Нақш яса».
Ишни амалиётда кўрсатиш.
Тайёр ишларни таҳлил қилиш ва болаларни рағбатлантириш.
Қўшимча: иш жараёнида сабзавот, мевалар ва резавор мевалар тўғрисида топишмоқлар айтиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |