1.Сув ҳақида топишмоқ (муз, буғ, булут, ёмғир). 2.Болаларкемаларни тарелкадаги сувга қўйиб юборади. Кемалар қандай сузишларини кузатадилар (тез, секин)
3.Нима учун кемалар ҳар хил сузишини таҳлил қиладилар. 4.Дидактик машқ «Ким тез бажаради?» 5.Кимнинг кемаси тезроқ сузади.
Қўшимча:Сув (океан, дарё) мавзуга оид расмларни кўриб чиқиш (океан, река).
Эътибор қаратилади:Ўтказилган тажрибани таҳлил қилишни билиш.
Фан ва табиат маркази.
Ўйин: «Дарёда кема сузаяпти».
Мақсад: муаммоли вазиятларни ечадилар, балиқлар сувда сузишини биладилар, атроф-муҳитга яхши муносабатда бўлиши.
Жиҳоз ва материал: балиқлар тасвирланган расмлар, кемалар, кўк рангдаги тасмалар.
Фаолиятнинг бориши:
1.Суҳбат: «Балиқлар қаерда яшайдилар?»
2.Дидактик ўйин: «Қайси томонга».3.Мавзуга оид расмларни кўриб чиқиш.
4.Кемадаги йўловчиларни тасвирлайдилар ва тасвирланган сувда сузадилар, учраган балиқларни таърифлайдилар.
5.Луғат бойлиги ошириладиҚўшимча: Денгиз ва океанлардаяшовчилар ҳаётидан сўзловчи видеофильм томоша қиладилар.
Эътибор қаратилади: ҳаракат ва воқеаларнингбир-бирига боғлиқлигини тушунадилар (кемача сузади, балиқ сузади)
Санъат маркази.
Расм чизиш: «Байрамга байроқча».
Мақсад: турли геометрик шаклдаги байроқларни чизадилар, бутун варақда кема жойлашади ва рангларни таърифлайдилар.
Жиҳоз ва материал: мавзуга оид расмлар, А-4 форматдаги қоғозлар, рангли қаламлар.
Фаолиятнинг бориши:
1.Шеър «Байроқ».
2.Болалар мавзуга оид расмларни кўриб чиқадилар (давлат байроғи). 3.Варақда байроқ чизади.
4.Ҳаракат ўйини: «Намойишда байроқлар» 5.Муҳокама қиладилар ва ишни бажарадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |