1 ҳафта октябрь Олтин куз. Қурилиш, конструкция ва математика


Болалар ишларининг муҳокамаси ва рағбатлантириш. Қўшимча


Download 325.86 Kb.
bet75/112
Sana07.05.2023
Hajmi325.86 Kb.
#1440257
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   112
Bog'liq
O\'rta guruh mavzulari

5.Болалар ишларининг муҳокамаси ва рағбатлантириш.
Қўшимча: кутубхонага экскурсия.
Эътиборга молик жиҳати:развитие и умение самостоятельно работать.

Фан ва табиат маркази
Тажриба ўтказиш : «Тупроқ билан тажриба ».
Мақсад:тажриба ва эксперимент ўтказиш.
Керакли жиҳоз ва материаллар:сандиқча, клеенка, лой (тупроқ), лупа, шиша идишлар, сув, сочиқчалар.
Фаолиятни бориши:
1.Тажриба № 1. «Қуруқ лой». Қуруқ лойни олинг, у қандай? Тошдек қаттиқ. Уни қўлизда майдаланг. У увоқланади. Лупа орқали кузатинг. Тупроқ майда заррачалардан ҳосил бўлган, бироқ у кўринмайди. Заррачалар мустаҳкам бир бирига ёпишган, шунинг учун биз уни кўра олмаймиз.бизнинг тасаввуримизда тупроқ ягона бўлакка ўхшайди. Хулоса: қуруқ тупроқ тошдек қаттиқ, майда бўлакчаларга бўлинади.
2.Тажриба № 2. «Сув ва лой». Нима деб ўйлайсиз, лой сув билан ўртоқлашадими?Тоғорачага қуруқ лой солиб сув билан аралаштирамиз. Нима ҳосил бўлди? Қўлингизга ҳосил бўлган аралашмани олинг ва уни эзиб кўринг, у қандай? Хулоса: тупроқ сув билан аралашиб, юмшоқ, эгилувчан ва ёпишувчан моддага айланди, ундан нарсаларни ясаш мумкин. Қуруқ тупроқ билан ҳўл тупроқ қандай фарқ қилар экан? агар биз ҳўл тупроқни қуёш нурлари остида қолдирсак, нима бўлади?
3. Тажриба № 3. «Қум ва тупроқ хусусиятлари». Таёқчани олиб, навбати билан қум в тупроқ солинган идишларга солиб чиқамиз, худди ёш ниҳолни эккандек, тупроққа уни экиш қийинроқ, қумга эса осонликча экилади.

  1. Тажриба № 4.Лойдан колбаса шаклини ясаймиз,тасавур қиламиз, ёмғир чувалчангларини ясайаяпмиз, сўнгра ана шундай чувалчангларни нам қумдан ҳосил қилишга ҳаракат қиламиз. Нима ҳоси бўлди? Қумдан колбаса ясаб бўлмайди, доирачалар эса мустаҳкам бўлмайди, агар доирачалар ҳосил бўлсагина, тахтачага қўйиш ва қуритиш керак. Улар қуригандан сўнг нима рўй беради? Қумли доирачалар сочилиб кетади, лойдан ясалганлари эса қурийди ва мустаҳкам бўлади. Нам қумдан нима ҳосил қилиш мумкин? Ёдга оламиз! Болалар қандай қилиб қум ва шакллар билан ўйнашларини , қандай қилиб турли шакллар ҳосил қилишади? Қандай қумдан шакллар ҳосил бўлади? Қуруқ қумданми? Ёки нам қумданми? болаларга иккита шакл ҳосил қилишни таклиф қилиш мумкин.Шунга эътибор қилиш керакки, қумга кўп сув қўшиб юборилса, хамир эмас суюқ қоришма ҳосил бўлади.

Қўшимча:болаларнинг лойнинг хусусиятлари ҳақидаги тасаввурларини шакллантириш. Боланинг ўзига “Қандай”, “Нимага” саволларига жавоб топишга ва хулосалар чиқаришга имконият яратиш.

Download 325.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling