Расм чизиш« Қувноқ қўғирчоқ».
Мақсад:болаларда рангларни ҳис қилишни шакллантириш, тайёр намуналарни белгиланган чизиқ, нуқталар ва бошқа нақш элементларини қўллаб мустақил ҳолда безаш.
Керакли жиҳоз ва материаллар: қўғирчоқнинг қоғоздан тайёрланган андозаси, қора рангли қалам, бўёқ, мўйқалам, ҳар бир болага сочиқчалар.
Фаолиятни бориши:
1. Суҳбат «Қайси ўйинчоқлар билан ўйнашни ёқтирасан? ».
2. Қўғирчоқни ва унинг тана тузилишин томоша қилиш.
3. Ўйин: «Тана қисмларини айт».
4.Болаларнинг мустақил фаолияти.
5. Болалар ишлари кўргазмаси
Қўшимча: Ҳаракатли ўйин: «Биз қувноқ матрёшкалар ».
Эътиборга молик жиҳати:жамоа бўлиб ишлаш кўникмаси ва ижодий тасаввурларини ривожлантириш.
4-ҳафта февраль.
Инсон ва китоб
Қурилиш ва математика маркази
Конструкторлаш: «Альбом яратиш».
Мақсад:қоғознинг (қалин, юпқа, пишиқ) хусусиятларини билади, қоғоз билан турли фаолиятларни (ғижимлаш, букиш, кесиш ва ҳ.к.) амалга оширади.
Керакли жиҳоз ва материаллар: Қўғирчоқ «Лолахон» намунаси (қоғознинг турли хилларидан ишни бажариш учун). Бола сонига етарлича оқ қоғоз А4, қоғознинг турли хилларидан (юпқа, рангли, ватман қоғоз, картон, конфет қоғози) тайёрланган квадрат шакли, идишда сув, сочиқча, қоғоздан тайёрланган буюмлар (китоб, альбом, сочиқча, расм, ўйинчоқ, газета, журнал, театр учун ниқоб ва бош кийимлар).
Фаолиятни бориши:
1. Қўғирчоқ «Лолахон»ни томоша қилиш.
2. Таълимий машқ: «Қоғоздан нималар яратилади?»
3. Таълимий машқ: «Қоғоздан тайёрланган буюмни келтир».
4. Тажриба: «Қоғозни ғижимлаш».
Қоғозни ғижимлаб кўринг, бу осонми? Ўзингиз ўтирган стулни ғижимлаб кўринг, ўхшаяптими? Чунки ёғочдан ясалган буюмлар мустаҳкам, қоғоздан тайёрлангани эса мустаҳкам эмас.
Тажриба: «Қоғозни йиртиш». Қоғозни йиртиб кўринг. Буни бажариш осонми?сочиқни йиртиб кўринг, ўхшадими? Нима учун? Чунки, мато қоғоздан пишиқ.
Тажриба: “Қоғоз ва сув билан”. Қоғозни идишдаги сувга солинг.Қаранг, қоғоз сочиқ (салфетка)лар сувни шимим олди.Уларни қўл билан олишга ҳаракат қилиб кўрамиз. Нима бўлди? Улар йиртилди. Қолган қалин қоғозлар сувда узоқроқ туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |