Керакли жиҳоз ва материаллар: мавзуга оид суратлар ва иллюстрациялар, АКТ материаллари.
Фаолиятни бориши:
1. АКТ орқали суратларни томоша қилиш.
2. «Одатлар» шеърини ўқиш.
3.Шахсий гигиена қоидалари бўйича суҳбат.
4.Ўйин: «Топинг, қандай одатлар яхши, қандай одатлар ёмон».
Китоб, буюмларни ирғитдим,
Ва кечгача қидирдим. (Зарарли.)
Кир идишларни юваман,
Полни ювишни унутмадим. (Фойдали.)
Чангларни тозаладим,
Ҳечам чанг қолдирмадим. (Фойдали.)
Тирноғимни ўстириб мен,
Ҳамма микробларни тутдим. (Зарарли)
Совун билан тоза ювиниб,
Покиза бўлиб олдим. (Фойдали.)
Қўшимча: таълимий ўйин «Иссиқ - Совуқ». Мавзуга оид суҳбат: «Нима яхши-ю, нима ёмон?».
Эътиборга молик жиҳати:равон нутқ, тафаккур ва хотирани ривожлантириш.
Санъат маркази
Лой «Таниш ўйинчоқни яса».
Мақсад:ўзига кўпроқ ёққан ўйинчоқни танлаб, унинг асосий қисмини қандай ясаш кераклиги билади, лойдан ясаш қоидаларини мустаҳкамлайди, нима ясаганини гапириб бера олади.
Керакли жиҳоз ва материаллар: доира шаклидаги ўйинчоқлар (минора, тебранма ўйинчоқ, жўжача ва бош).
Фаолиятни бориши:
1. Ўйинчоқнинг шакли ва қисмларини катта ва кичиклигини аниқлаб, кўриб чиқиш.
2. Бармоқлар машқи.
3. Таълимий ўйин «Ажойиб халтача».
4. Лой ишини бажариш.
5. Болалар ишлари кўргазмаси.
Қўшимча: жараёнда ўйинчоқнинг шакли ва қисмларини катта ва кичиклигини аниқлаш. Эътиборга молик жиҳати: тасаввурни, ташаббусни, мустақилликни, ривожлантириш.
Санъат маркази
Аппликация: «Шаклига кўра аниқла».
Мақсад: болалар тартиб билан қириш ва елимлашни биладилар, тасвирни тўлиқ якунлаш ва апппликация ни тўлиқ бажарадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |