1 ҳафта октябрь Олтин куз. Қурилиш, конструкция ва математика


Нимага эътибор қаратилади


Download 325.86 Kb.
bet83/112
Sana07.05.2023
Hajmi325.86 Kb.
#1440257
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   112
Bog'liq
O\'rta guruh mavzulari

Нимага эътибор қаратилади: конструктив ечимларни топа билиш, бошланган ишни охиригача етқазиш, болалар ижодини ривожлантириш.


Қурилиш, лойиҳалаш, математика маркази.
«Геометрик фигуралар. 5 гача санаш. Конус».
Мақсад: геометрик фигураларни билиш, геометрик фигураларни атроф-муҳитдаги буюмлар шакли билан таққослаш кўникмаларини ривожлантириш, 5 гача санашади, рақамларни буюмлар билан таққослай олади. Қоғоз варағи жойларини билади (ўнгда, чапда, юқорида, пастда).
Жиҳоз ва материалар: геометрик фигурали карточкалар, 1 дан 5 гача рақамли карточкалар, қоғоз варағи.
Фаолият жараёни:
1. Машқ қилиш
1,2,3,4,5 қуён сайрга чиқди,
Қуёнчамиз чаққондир
У беш марта сакрайди.
2. “Қўлқоп” эртагини намойиш қилиш. Расмларга
3. “Конус” геометрик фигураларни тадқиқ қилиш ва таққослаш
4. “Гиламчани геометрик фигуралар билан беза”, “Қоғоз варағини билиш” дидактик ўйини.
5. “Нимаси борлигига қара” дидактик ўйини (бармоқлар билан геометрик фигуралар атрофини чизади).
6. “Фигурани йиғ” дидактик ўйини
Қўшимча равишда: математик лото, ҳисоб таёқчалари билан ишлаш: “Геометрик фигурани ясаш”, “Бирдан ўнгача бўлган рақамларни ифодаловчи расмлар”
Нималарга эътибор қаратилади: мантиқий фикрлаш, тинглаш, кўриш қобилиятини ривожлантириш.
Сюжетли-ролли ўйинлар, драматизация маркази
“Ўжар эчкилар” ўзбек халқ эртагидан парчани саҳналаштириш.
Мақсад: эртак мазмунини билишади, қаҳрамонларнинг ижобий ва салбий жиҳатларини белгилай олишади, актерлик маҳоратини намойиш қилишади.
Жиҳоз ва материаллар: қаҳрамонлар ниқоблари, эртакка тегишли ашёлар, расмлар.

Фаолият жараёни:


1. Эртак мазмуни бўйича суҳбат.
2. Ролларни тақсимлаб, тегишл ашёларни танлашади.
3. Эртак сюжетини ифодалайди.
4. Эртакка оид расмлар ёрдамида театрни намойиш этиш.
Қўшимча равишда: эртакни ўқиш, эртакка иллюстрацияларни томоша қилиш.
Нималарга эътибор қаратиш керак: бир-бирларини тинглаш, жамоада аҳил бўлиб ўйнаш кўникмалари, ижодий қобилиятларни намойиш қилиш.
Фан ва табиат маркази.
«Гуллаётган дарахтни кузатиш».
Мақсад: баҳорги табиат гўзаллигидан завқлана олишади, дарахт қисмлари: танаси, шохлари, гуллари, куртакларини ажрата билишади.
Жиҳоз ва материаллар: гуллаётган дарахт чизилган расмлар, дарахт шохи, белкуракчалар, паншаха, гулчелаклар.
Фаолият жараёни:
1. Расмларни томоша қилиш.
2. Болалар боғчаси бўйича саёҳатни режалаштириш.
3. Гуллаётган дарахтларни кузатиш.
4. “Таърифига кўра дарахтни топ” дидактик ўйини.
5. “Ўхшаш баргни топ” дидактик ўйини.
Қўшимча равишда: баҳор ҳақидаги шеърни ўқиш, “Баҳор расмини чиз”, “Тўртинчиси ортиқча” (дарахт ва гуллар).
Нималарга эътибор қаратиш керак: болаларнинг англаш фаолиятини ривожлантириш.

Download 325.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling