1 ҳафта октябрь Олтин куз. Қурилиш, конструкция ва математика


Download 325.86 Kb.
bet84/112
Sana07.05.2023
Hajmi325.86 Kb.
#1440257
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   112
Bog'liq
O\'rta guruh mavzulari

Тил ва нутқ маркази
Н. Раимовнинг “Ялпиз” ҳикоясини айтиб бериш.
Мақсад: Ҳикояни айтиб бера олишади. Сўзлардаги “К” ҳарфини талаффуз қилишади.
Жиҳоз ва материаллар: мавзуга оид расмлар.
Фаолият жараёни:
1. Тарбиячининг ялпиз ўсимлиги ҳақидаги суҳбати. Ундан нима тайёрлаш мумкин.
2. Тарбиячи суҳбати.
3. Жисмоний тарбия дақиқаси.
Буратино
Буратино керишди,
Бир – эгилди,
Икки – эгилди,
Уч – эгилди.
Қўлларини силтади,
Калитини топмади.
Калитга етиш учун
Тепага сакраш керак.
4. “Сўзни топ” дидактик ўйини.
Бу нима - ғижирлайди?
Бу айтинг, нима ғарам?
Ғижирламай бўларми,
Ахир менку бу …(карам).
Альбомни безар нима?
Бу албатта …(қаламлар).
Катакда қушча сайрар,
Лекин ... (мушукдан) қўрқар.
Африкада дарёда
Сузар яшил бир матоҳ.
Кимки келса, ютади
Унинг номидир ... (тимсоҳ).
Қўшимча равишда: болаларни асарни ифодали айтиб беришга ўргатиш. Сўзлардаги товушлар талаффузини мустаҳкамлаш.
Нималарга эътибор қаратиш керак: Болалар асарни айтиб беришга ўрганади. Грамматик тўғри нутққа интилади.
Тил ва нутқ маркази
“Баҳор келди” мавзусида ҳикоя тузиш.
Мақсад:у баҳор мавзусида ҳикоя туза олишади, баҳор белгиларини билишади.
Жиҳоз ва материаллар: баҳор ҳақида мавзули расмлар.
Фаолият жараёни:
1. Тарбиячининг баҳор ҳақидаги суҳбати.
2. Баҳор ҳақидаги топишмоқни топиш.
3. “Бу қачон бўлади?” дидактик ўйини.
4. Баҳор ҳақидаги шеърни ўқиш.
5. Расмлар бўйича баҳор ҳақида ҳикоя тузиш.
Қўшимча равишда: баҳор ҳақидаги шеърни ёдлаш, йил фасллари ҳақидаги топшиқмоқларни ўрганиш.
Нималарга эътибор қаратиш керак: оғзаки нутқни ривожлантириш. Шеър мазмунини тўғри тушуниш ва товушдаги интонацияларни фарқлаш.
Санъат маркази
«Мойчечак» барельефини ясаш
Мақсад: ҳажмли композицяиларни ярата олишади, ясаш бўйича техник кўникмаларни эгаллашган.
Жиҳоз ва материаллар: пластилин, пахта таёқчалари, гофра қилинган қоғоз, ясаш учун клеёнка.

Download 325.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling