6.Ўз композициясини тасвирлаш .
Қўшимча: арча ҳақида ҳикоя тузиш. Арча ҳақида шеърни айтиб бериш.
Эътибор қаратилади:ижодий тафаккурни ривожлантиради.
Ҳиссий-ижодий фаолият.
«Қишда қушлар учун уйчалар»
Мақсад:Турли лойиҳадаги уйчалар қурилади, предметларни ўлчами бўйича англаш, жойга оид тасаввурларни билиши, тартиб рақамини билиши, предметларни катта-кичиклиги, ранги бўйича фарқлаш.
Жиҳоз ва материал: кубиклар, лего, қутилар, ўйинчоқлар, иллюстрациялар; мозаика ранглари.
Фаолиятнинг бориши:
1. Суҳбат: «Қишлайдиган қушлар».
2. Дидактик ўйин: «Геометрик мозаика».
3. Қушлар расмларини кўриб чиқиш.
4. Қушлар учун овқатланадиган жой қуриш.
5. Қушлар ҳақида ҳикоя тузиш.
Қўшимча: В. Биянкининг «Қушлар ҳақида» ўқиш.
Эътибор қаратилади: Ўзи қурадиган қурилишларга ўлчами бўйича қисмларни тўғри танлашни билиши, қишда қушларни яшаши ҳақида қайғуриш.
Сюжетли-ролли ўйин ва театрлаштириш маркази
Театрлаштириш ўйини: «Мактабгача таълим муассасаси».
Мақсад:мактабгача таълим муассасасиҳақидаги билимларни кенгайтириш, шу ерда ишлайдиган тарбиячи, тарбиячи ёрдамчиси, ошпаз, ҳамшира каби касб эгалари билан танишади. Сюжет асосида ўйинда жамоада ишлашга ўргатади. Мактабгача таълим муассасаси ходимларига хурмат ҳиссини уйғотиш.
Жиҳоз ва материал: атрибутлар (қўғирчоқлар,идишлар тўплами, тиббиёт асбоблари тўплами)
Фаолиятнинг бориши:
1.Суҳбат: «Менинг севимли мактабгача таълим муассасам».
2. Иншоатни қуриш «Мактабгача таълим муассаса».
3.Дидактик ўйин: «Сайрга чиқишга тайёргарлик».
4.Мактабгача таълим муассасаси ҳаётидан сюжетли вазиятларни саҳналаштирадилар.
5.Ўйин ролларини муҳокама қилиш «Мактабгача таълим муассаса».
Do'stlaringiz bilan baham: |