1. Агроконсалтинг фанининг предмети, мақсади ва вазифалари
Download 158.97 Kb.
|
AGROKONSALTING
36.Контрактация шартномалари, моддий-техника таъминоти, хизматлар кўрсатиш, тайёрлов ташкилотлари, қайта ишлаш корхоналари билан шартнома тузиш тартиби бўйича маслаҳатлар.
Қишлоқ хўжалигида шартномавий муносабатларни қуйидаги қонунчилик ҳужжатлари тартибга солиб туради: 1. Ўзбекистон Республикасининг“Фуқаролик кодекси”. 2. Ўзбекистон Республикасининг“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонуни. 3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг2003 йил4 сентябрдаги«Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида шартномавий муносабатларни такомиллаштириш ва мажбуриятлар бажарилиши учун томонларнинг жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги383-сонли қарори. 4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг2003 йил30 октябрдаги«2004—2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги476-сонли қарори. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг2003 йил4 сентябрдаги383-сонли қарори билан тасдиқланган«Қишлоқ хўжалиги мащсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш артиби тўғрисида НИЗОМ» қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар, тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномавий муносабатларни тартибга солади.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг2003 йил4 сентябрдаги383-сонли қарори билан тасдиқланган«Қишлоқ хўжалиги мащсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш артиби тўғрисида НИЗОМ»га мувофиқ қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари асосан учта турдаги шартномаларни тузади: - контрактация шартномалари; - моддий-техника ресурслари етказиб бериш бўйича шартномалар; - хизмат кўрсатиш бўйича шартномалар. Контрактация шартномаси бўйича хўжалик бундай маҳсулотларни қайта ишлаш ёки сотиш учун харид қилувчи шахсга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини келишилган муддатларда бериш мажбуриятини олади, тайёрловчи эса муайян нарх бўйича келишилган муддатларда ҳақ тўлаб ушбу маҳсулотларни сотиб олиш мажбуриятини олади. Моддий-техника ресурслари (эҳтиёт қисмлар, уруғлик, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғит ва бошқалар) етказиб бериш юзасидан тузилган шартнома бўйича етказиб берувчи ташкилот хўжаликка ўзи ишлаб чиқарадиган ёки харид қиладиган моддий-техника ресурсларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда фойдаланиш учун келишилган муддатда етказиб бериш мажбуриятини олади, хўжалик эса моддий-техника ресурсларини қабул қилиб олиш ва улар учун белгиланган ёки келишилган нархлар бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Тузиладиган шартномаларда қуйидаги шартлар мустаҳкамланиб қўйилиши шарт: - шартноманинг мавзуси, маҳсулотнинг номи, ассортименти, миқдори (ҳажми), сифати, нархи(турлари бўйича); - шартноманинг умумий суммаси; - томонларнинг ҳуқуқлари ва ўзаро мажбуриятлари; - маҳсулотларни етказиб бериш тартиби ва шартлари, топшириш-қабул қилиб олиш(ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) пунктлари ва даврлари (муддатлари); - идишга, маркировка қилишга, ўраш-жойлашга қўйиладиган талаблар; - ҳисоб-китоблар тартиби, шакли ва муддатлари, томонларнинг тўлов, почта ва юклаб жўнатиш реквизитлари; - шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги учун томонларнинг мулкий жавобгарлиги; - низоларни, форс-мажор ҳолатларни ҳал этиш тартиби, томонларнинг реквизитлари, шартнома тузилган сана ва жой. Шартнома бўйича томонларнинг жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг324-339-моддалари талабларига мувофиқ белгиланади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини контрактация шартномасида белгиланган ассортимент ва турларда, муддатларда топширишдан асоссиз бўйин товлаган хўжалик тайёрловчига топширилмаган маҳсулот қийматининг 25 фоизи миқдорида жарима тўлайди. Жарима миқдори ўтган давр(ой, чорак, йил)да маҳсулотнинг шаклланган ўртача нархидан келиб чиқиб, харид нархларига белгиланган устамалар тўлашни ҳисобга олмасдан ҳисоблаб чиқилади. Бундан ташқари, зарарнинг маҳсулот етказиб берилмаганлиги туфайли юзага келган, жарима билан қопланмаган қисми ҳам тўланади. Download 158.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling