1. Агроконсалтинг фанининг предмети, мақсади ва вазифалари


Бизнес-режа тушунчаси, корхона фаолиятини режалаштириш турлари


Download 158.97 Kb.
bet28/33
Sana25.04.2023
Hajmi158.97 Kb.
#1399366
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
AGROKONSALTING

40.Бизнес-режа тушунчаси, корхона фаолиятини режалаштириш турлари.
Бизнес- режалар тайёрлаб бериш, банкдан кредит олиш учун ҳужжатлар тайёрлаб бериш, молиявий, бухгалтерия ва ҳудудий ҳужжатларни тайёрлаб бериш ҳамда улар талабномалари асосида хизмат кўрсатиш ва маҳсулот топшириш шартномалари бўйича тўловлар ва тушумларни ундиришга амалий ёрдам кўрсатишйўналишларида фаолият юритаётган марказлар
Қишлоқ хўжалигида бизнес-режанинг икки томонлама аҳамияти бўлиб, бу ички ва ташқи заруриятлардан келиб чиқади. Чунки, у биринчидан тадбиркорликнинг ўз ички имкониятларни баҳолай билишга, фаолиятнинг маъқул усулларини белгилашга ёрдам беради ва у шу билан бирга фақат тадбиркорликгина эмас, балки қишлоқ ҳўжалик корхонасидаги барча
ишловчилардан тўла ишонч туғдиришга, иккинчидан, ташқи алоқалар ўрнатишга ҳам ёрдам беради. Материаллар энергия ва хом ашё етказиб берувчилар ва банк билан иқтисодий алоқада бўлиш учун, аввало, реал ҳақиқатдан келиб чиқиб тузилган бизнес режа бўлиши керак.
Бизнес режа корхонанинг фаолият хажми, шу билан бирга, иш кўрадиган соҳа хусусиятларига тўла боғлиқ ҳолда тузилади. Шунга кўра қишлоқ хўжалиги корхонасининг катта кичиклиги, кенгайиши мумкинлиги ва қайси тармоққа тааллуқлилиги бу режада ўз аксини топиш керак. Чунки фаолиятдаг барча томонлар иш ҳажми ва соҳасига боғлиқдир. Фаолият асоси бўлган маҳсулот хили, тури белгиловчи омил сифатида юзага чиқади. Ишлаб чиқаришда ёки савдода иш кўриш бошқа-бошқа технология ва ташкилотчиликни талаб этади. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши тармоқларини оладиган бўлсак, уларнинг хусусиятлари турличадир. Шунинг учун ҳам уларнинг бизнес-режалари бир хил бўлмайди.
Жорий ёки йиллик режалар корхонани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг йиллик ишлаб чиқариш-молиявий бизнес-режасидан, бўлим, ферма ва ишлаб чиқариш бўлинмаларининг(бригада, ферма, оила пудрати) йиллик ишлаб чиқариш режалари ва топшириқларидан иборат бўлади.
Оператив ёки иш режалари – йиллик режаларни янада деталлаштириш мақсадида тузилади.

Download 158.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling