1. Агроконсалтинг фанининг предмети, мақсади ва вазифалари


Ишлаб чиқаришни ташкил этиш


Download 158.97 Kb.
bet32/33
Sana25.04.2023
Hajmi158.97 Kb.
#1399366
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
AGROKONSALTING

7. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш:
- режалаштирилаётган корхонанинг ташкилий тузилмаси қандай бўлади;
- корхона кадрлар билан қанчалик таъминланган, мавжуд мутахассисларнинг рўйхати, уларнинг малакаси ҳамда иш тажри- баси;
-турли хил категориядаги ишловчиларни, социал имтиёзларни қўшган ҳолда, иш ҳақи шакллари ҳамда даражаси қандай бўлади;
- корхонанинг технологик тузилмаси қандай бўлади.
8. Корхонанинг ташкилий шакли:
- режалаштирилаётган корхонанинг мулк шакли ҳамда ҳуқуқий статуси қандай(хусусий корхона, ҳиссадорлик жамияти, фермер хўжалиги, ижара корхонаси, кўшма корхона ва ҳоказолар);
- корхонага ёрдамлашувчи инвестор қандай ҳуқуқларга эга бўлади (бошқаришда қатнашиши, акциялар пакетидаги ҳиссаси ва ҳоказолар);
- режалаштирилаётган корхонанинг ҳомийлари ёки инвестор- лари кимлар(давлат ташкилотлари, банк, фермер хўжалиги, хусусий корхона ва бошқалар);
- мавжуд ҳомийлар ёки инвесторлар учун қандай ҳуқуқлар берилган (бошқариш, молиявий назорат);
- ушбу мулк шаклидаги корхона қандай юридик ҳуқуқларга эга (корхонанинг ҳуқуқий статусини тартибга соладиган қонун нор- маларини қисқача ёритинг), потенциал инвестор, унга бериладиган ҳуқуқларга эга бўлиши учун, қандай юридик ҳолатларни амалга ошириш керак(биргаликда эгалик қилиш, ҳомий, ҳиссадор) ва бу эса маҳаллий ҳамда жойдаги қонунлар
бўйича қандай ҳуқуқий жа- вобгарликка олиб келади.
9. Молиявий режа:
- корхонани ташкил этиш учун қанча миқдордаги умумий инвестция ҳажми керак;
- молиялаштириш манбалари қандай(акциялар сотиш, қимматбаҳо қоғозлар чиқариш, банк кредитини олиш, корхонани ташкил этаётганларнинг ўз маблаги);
- молиялаштириш манбалари ва валюта турлари бўйича тар- киби қандай бўлиши керак(агарда хорижий валюталарда инвести- циялар режалаштирилаётган бўлса, у холда қайси айрибошлаш курсларида уларни жалб этишмоқчи);
- узоқ муддатли инвестицияларга ва айланма воситаларга бўлган эҳтиёжларни қондириш учун қандай шартлар асосида молия маблағлари жалб этилади.

Download 158.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling