1-амалий иш. Киберхавфсизлик тушунчаси, унинг ташкил етувчиларининг характеристикалари. Ахборотли жамиятда хавфсизлик. Хавфсизлик тушунчаси


Download 3.93 Mb.
bet26/52
Sana19.10.2023
Hajmi3.93 Mb.
#1710308
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   52
Bog'liq
KHKE metodichka uzb (final eski) 2 (2)

Топшириқ:

  1. Амалий ишнинг кетма-кетлиги билан танишинг;

  2. Амалий иш бўйича таҳлил ўтказинг ва ҳисобот тайёрланг.

  3. Интернет етикаси ва компютер етикасининг қиёсий таҳлилини ўтказинг.

  4. Тест саволларига тайёрланинг.

Назорат саволлари:

  1. Интернетдаги фирибгарлар кимлар?

  2. Интернет етикаси тушунчасига таъриф беринг?

  3. Етик нейтраллилик нима?



8-АМАЛИЙ ИШ.
Рухсатни чеклаш тизим ости дастурларини тадқиқ етиш
Ишдан мақсад: Кибербуллинг - бу рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда шахсларни қўрқитиш жараёни. Бу ижтимоий тармоқларда, хабар алмашиш, ўйин платформаларида ва мобил телефонларда содир бўлиши мумкин. Кибербуллинг фойдаланувчиларни қўрқитиш, ғазаблантириш ёки шарманда қилиш учун мўлжалланган такрорланувчи хатти-ҳаракатлар мажмуидир. Бунга қуидаги мисоллар киради:

  • ижтимоий тармоқларда ёлғон маълумот ёки кимнингдир шармандали суратлари бўлган постларни тарқатиш;

  • хабар алмашиш платформалари орқали зарарли хабарлар ёки таҳдидларни юбориш;

  • кимгадир тақлид қилиш ва уларнинг номидан ёки сохта аккаунтлар орқали бошқаларга ҳақоратомуз хабарлар юбориш.

Очиқ зўравонлик ва кибербуллинг кўпинча бир вақтнинг ўзида содир бўлиши мумкин. Аммо кибербуллйинг рақамли из қолдиради - бу ёзув фойдали бўлиши ва қўрқитишни тўхтатишга ёрдам берадиган далилларни тақдим етиши мумкин.

Интернетдаги тажовузкор, салбий, атайин гиж-гижлаш мазмунидаги шарҳлар кибербуллингнинг кўринишларидир . Еҳтимол, ҳозир ижтимоий медиада у ёки бу тарзда троллинг билан тўқнаш келмаган биронта одам бўлмаса керак.
Кибербуллинг – бу интернетда онгни заҳарлаш. Одатда бу електрон почта ёки онлайн суҳбат шаклида сурат ва видеоклиплардан фойдаланган ҳолда матнли хабар жўнатиш, қўнғироқ қилиш орқали содир етилади. Статистикага кўра, бундай ҳужум ҳолатларининг аксарияти ижтимоий тармоқларда содир етилади. Умуман олганда, кибербуллинг тамойили офлайн таъсир ўтказиш шаклига ўхшайди, аммо у психологик жиҳатдан жабрланувчи кўпроқ азоб чекиши туфайли янада хавфли ҳисобланади.
Кибербуллинг юзасидан ўтказилган сўров натижаларига кўра:

  • сўралганларнинг 70% интернет маълумотини ҳеч қачон кимгадир зиён етказиш учун ишлатмаган;

  • 80% ҳеч қачон ўз танишларининг ножоиз фотосуратларини еълон қилмаган ёки тарқатмаган;

  • 87% ҳеч қачон тармоқда бошқа одамлар ҳақида ёлғон тарқатмаган;

  • 61.5% ҳеч қачон онлайн тарзда бошқа бировни хафа қилмаган.

Кибербуллинг (киберҳужум) – бу Интернет технологияларидан фойдаланган ҳолда таъқиб қилишнинг бир шакли. Унинг намоён бўлиш шакллари ҳар хил – ҳақорат, шантаж, таҳдидлар, туҳмат, таъқиб ва ҳоказолар. Кибербуллингга сабаб бўлувчи омиллар замирида кўпинча унинг ташаббускорининг психологик муаммолари (қўрқувлар, воқеа-ҳодисалар комплекси, психологик жароҳат) ётади. Кибербуллинг жабрланувчисига таъсир ўтказиш учун бузғунчи ижтимоий тармоқлар, електрон почта, мессенжерлар ва бошқа онлайн платформалардан фойдаланадилар, чунки бу воситалар орқали ҳар қандай маълумот яшин тезлигида тарқалади. Компютер ёки телефоннинг тугмасини битта босса бўлди – ҳақоратомуз ва бадном қилувчи шармандали фотосуратлар, видео тасвирлар, масхараловчи расмлар, турли миш-мишлар жуда катта аудиторияга етиб боради. Интернет ва мобил телефонлардан фойдаланган ҳолда, кибер тажовузкорлар ўз жабрдийдаларини туну кун қўрқувда ушлаб туриб, уларга ўз ҳаётларини тўлиқ назорат қилиш иллюзиясини яратиб беришлари мумкин. Иккита асосий хусусият кибербуллингни аниқлаш имконини беради.

        1. Муддатли давом етиш. Тизимли равишда такрорланадиган ҳаракатлар.

        2. Аниқ белгиланган томонларнинг мавжудлиги.

Кибербуллинг жараёнида ҳар доим тажовузкор ва жабрланувчи мавжуд бўлади. Виртуал дунёда тажовузкорни аниқлаш қийин бўлиши мумкин. У ўзини осонгина яширган ҳолда кўплаб аккаунтларни ярата олади. Бу киберҳужумчи кимлигини таниб олишни қийинлаштиради. Шунингдек, тажовузкорнинг кўпинча шериклари ҳам бўлади.

Download 3.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling