1-амалий иш. Киберхавфсизлик тушунчаси, унинг ташкил етувчиларининг характеристикалари. Ахборотли жамиятда хавфсизлик. Хавфсизлик тушунчаси


Download 3.93 Mb.
bet27/52
Sana19.10.2023
Hajmi3.93 Mb.
#1710308
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   52
Bog'liq
KHKE metodichka uzb (final eski) 2 (2)

Психологик бузилиш. Кибербуллинг жабрланувчилари, айниқса, ўсмирлар ҳақида гап кетганида, улар кўпинча яккаланиб қолишади, ўзларига нисбатан ишончлари пасаяди, ўзларини намоён қилиш билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлади, ташвишланиш ва хавотирланиш каби депрессив ҳолатлар даражаси ортиб кетади ва ўз жонига қасд қилиш фикрлари/уринишлари пайдо бўлади. Шахс доимий стрессда, фақат салбий ҳис-туйғуларни бошидан кечиради ва баъзида жабрланувчи ролига жуда одатланиб қолади. Соматик бузилиш. Салбий ҳис-туйғулар ва қўрқув исканжасида сурункали уйқусизлик, бош оғриғи, иштаҳа йўқолиши каби психосоматик касалликлар пайдо бўлиши мумкин. Кибербуллинг ёш хусусиятларига кўра, ўсмирларга кўпроқ таъсир қилади, аммо бундан кўпинча катталар жабр кўришади. Биринчи ўринда, юзага келган ҳолатда ҳеч қачон ўзингизни айбламанг. Таъқиб ҳеч қандай сабабга муҳтож емас ва бу таъқиб қилувчиларнинг виждонига тўла боғлиқдир. Ҳеч ким кибербуллингга лойиқ емас, бу қилмишни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.
Кўпгина ижтимоий тармоқларда таъқиблардан ҳимояланиш функсиялари мавжуд. Мисол учун, фаcебоокда буллингга қарши бутун бир бўлим (“абусе теам” деб аталади) доимий шуғулланади. Ижтимоий тармоқлардаги ўз аккаунтларингизнинг махфийлик созламаларини кузатиб боринг. Сизга хабар ёзадиган шахслар доирасини чеклаб қўйишингиз мумкин. Агар сиздан провокацион фотосуратлар сўралса, еҳтиёт бўлинг. Кейинчалик, улар ўзингизга қарши ишлатилиши мумкин. Агар таъқиб бошланган бўлса, тажовузкорга жавоб берманг, евазига унга таҳдид қилманг, уни адолатли бўлишга чақирманг. Ёдингизда тутинг, нима десангиз ҳам, бари сизнинг зарарингизга ишлайди. Бу вазиятда енг маъқули – еътиборсизлик. Тажовузкор билан алоқа қилманг, яхшиси уни ижтимоий тармоқларнинг қора рўйхатига қўшиб қўйинг. Саҳифангизни ёпиқ қилинг, сизга дўстлик таклифи юборганларни диққат билан ўрганинг ва фотоалбомингизни тозалаб туринг.
Стресс билан курашинг. Бунда енгил жисмоний фаоллик сизга қўл келади: юриш ёки югуриш машқлари. Истисно тариқасида, телефонингизни уйда “унутиб” қолдиринг. Спорт билан ёки ўзингиз ёқтирган машғулот (хобби) билан шуғулланинг. Ўз ҳис-туйғуларингизни инкор қилманг. Таъқибга жавобан ғазаб-нафрат, саросима ёки хафагарчилик мутлақо меъёрий ҳолдир.
Ўз муаммоларингизни ўртоқлашинг. Жим юрманг, оилангиз ва дўстларингиз билан дардлашинг, тажовузкорнинг киберҳужумлари ҳақида уларга айтиб беринг. Психологик ёрдам кўрсатувчи ҳар қандай “Ишонч телефони”га ҳам қўнғироқ қилишингиз мумкин.
Ижтимоий тармоқлардан бир муддат чиқиб кетишингиз мумкин. Агар буни таъқиб пайтида қилсангиз, сизда ёқимли ишларингиз билан шуғулланишингиз учун бўш вақт бўлади ва тажовузкорларнинг ҳам ҳафсаласи пир бўлиб, тинчиб кетишади ёки бошқаларга ўтишади. Ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларингизда ҳеч қачон рўйхатдан ўтиш манзилини кўрсатманг ва геолокацияни қўйманг. Сиз ҳақингизда маълумот қанча кам бўлса, таъқибларнинг сабаблари ҳам шунча камроқ бўлади.Онлайн хатти-ҳаракатларда хавфсизлик қоидаларига риоя қилинг. Шубҳали ҳаволаларга кирманг, нотаниш шахслар билан мулоқот қилманг, ижтимоий тармоқлардаги ҳар бир аккаунтингиз учун мураккаб ноёб паролларни ўрнатинг, шубҳали файлларни юклаб олманг шунда ўзингизни ва яқинларингизни кибербуллингдан ҳимоя қила оласиз.
Топшириқ:

  1. Амалий ишнинг кетма-кетлиги билан танишинг;

  2. Амалий иш бўйича таҳлил ўтказинг ва ҳисобот тайёрланг.

  3. Кибербуллингни аниқлаш усулларининг қиёсий таҳлилини ўтказинг .

  4. Кибербуллинг жараёнларини амалга оширишнинг асосий мақсади таҳлил қилинг.


Download 3.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling