1-амалий иш. Киберхавфсизлик тушунчаси, унинг ташкил етувчиларининг характеристикалари. Ахборотли жамиятда хавфсизлик. Хавфсизлик тушунчаси


-босқич. ХИХ асрнинг оҳири, унда «меҳаник» технология ривож топган. Унинг асосий воситаси ёзув машинкаси, арифмометр кабилардан иборат. 3-босқич


Download 3.93 Mb.
bet10/52
Sana19.10.2023
Hajmi3.93 Mb.
#1710308
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   52
Bog'liq
KHKE metodichka uzb (final eski) 2 (2)

2-босқич. ХИХ асрнинг оҳири, унда «меҳаник» технология ривож топган. Унинг асосий воситаси ёзув машинкаси, арифмометр кабилардан иборат.
3-босқич. ХХ аср бошларига мансуб бўлиб, «електромеханик» технологиялар билан фарқ қилади унинг асосий воситалари сифатида телеграф ва телефонлардан фойдаланилган. Бу босқичда ахборот технологиясининг мақсади ҳам ўзгарди. Унда асосий урғу ахборотни тасвирлаш шаклидан, унинг мазмунини шакллантиришга кўчирилди.
4-босқич. ХХ аср ўрталарига тўғри келиб, «електрон» технологиялар қўлланилиши билан белгиланади. Бу технологияларнинг асосий воситаси ЕҲМлар ва улар асосида ташкил етиладиган автоматлаштирилган бошқариш тизимлари ва ахборот излаш тизимларидир.
5-босқич. ХХ аср оҳирига тўғри келади. Бу босқичда «компютер» технологиялари тараққий етди. Уларнинг асосий воситаси турли мақсадларга мўлжалланган дастурий воситаларга ега бўлган шахсий компютерлардир. Бу босқичда кундалик турмуш, маданият ва бошқа соҳаларга мўлжалланган техник воситаларнинг ўзгариши рўй берди. Локал ва глобал компютер тармоқлари ишлатила бошланди.
Ахборот технологиялари фақат фан ва техника ҳодисаси бўлмасдан, иқтисодий ривожланишнинг муҳим омилига айланмоқда. Ахборот билан қамраб олинмаган бирор муҳим хўжалик секторини (ишлаб чиқариш, транспорт, кредит-молия соҳаси, савдо) мисол келтириш қийин. Айни пайтда компютерлар ва алоқа воситалари асосида ахборотни тўплаш, сақлаш ва тақдим етишнинг замонавий усуллари, янги ахборот технологиялари ва хизматларни сотиш (тарқатиш) мақсадларида ишлаб чиқариш мустақил тармоқ сифатида шаклланди ва ажралиб чиқди. Шундай қилиб, халқ хўжалигини ахборотлаштириш келгусига ёриб ўтиш демакдир.
Ахборот технологиялари, шу жумладан, компютерлар кенг қўлланилиб келаётган айрим соҳаларни кўриб чиқамиз.
Ўқув муассасаларида ахборот технологияларининг аҳамияти жуда каттадир. Таълим соҳасида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш стандарт тизимга нисбатан ўқув жараёнини жадаллаштириб, талабада илмга қизиқишни оширади, улар ижодий фаолиятини ўстиради, билим беришга дифференциал ёндашиш, олинган билимларни такрорлаш, мустаҳкамлаш ва назорат қилишни енгиллаштиради. Талабани ўқув жараёнининг субъектига айлантиради.

Download 3.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling