Робототехника соҳаси
Маълумки, «робот» сўзи бизнинг тилимизга илмий фантастикадан кириб келган. Биринчи бор бу сўзни олтмиш йил олдин таниқли чех фантаст ёзувчиси Карел Чепек ишлатган. Аммо «механик одамлар» ундан олдинрок ҳам маълум еди. Ўрта асрларда инсон истеъдодларига ега бўлган мусиқачи-қўғирчок ёки рассом-қўғирчоқлар пайдо бўлганлиги маълум.
Компютер асри бошланиши билан инсонни оғир ва зарарли меҳнатдан озод етадиган роботлар пайдо бўлди.
Улар гарчи одам қиёфасида бўлмаса-да, кўплаб функцияларни (ишларни) бажара оладилар. Масалан, уздаеwоо авто узбекистон — Корея қўшма автомобилъ корхонасида турли ишларни бажарадиган роботлар кенг қўлланилмоқда.
Бугунги кунда роботлар машинасозлик заводларида, пўлат қўйиш сехларида, кимёвий лабораторияларда, қурилишда кенг қўлланилмоқда. Роботларни яратиш билан шуғулланадиган техниканинг маҳсус йўналиши — робототехника пайдо бўлди.
Роботлар орасида кенг тарқалгани бу робот манипуляторлардир. Манипуляторлар — ўта сезгир ва кучли механик қўлдир.
Роботларни компютер бошқариб туради, яъни компютер роботнинг «мияси»дир, улар телекамералар орқали «кўриб», микрофонлар ёрдамида «ешитадилар», яъни ахборот қабул қиладилар. Маҳсус датчиклар «сезги» органи вазифасини ўтайди.
Ишлаб чиқариш соҳаси
Ишлаб чиқаришнинг деярли барча соҳаларида компютерлар қўлланилиб келмоқда. Компютерлар кўпгина технологик жараёнларни бошқармоқда. Улар ёрдамида янги маҳсулотнинг чизмасини яратишдан токи тайёр маҳсулот бўлиб чиққунга қадар бўлган барча жараёнларни автоматлаштириш мумкин.
Маҳсулот шаклини конструктор компютер екранида чизиб, тегишли узгартиришлар ясаб, қоғозга чоп етиши мумкин.
Маҳсулотни ишлаб чиқариш учун керакли барча қурилманинг имкониятлари, унга кетадиган сарф-ҳаражатларни ҳисоб-китоб қилишда ва бошқа ишларни бажаришда ҳам компютер беғараз ёрдамчидир. Маҳсулотни ишлаб чиқаришда ахборот асосий компютердан ишлаб чиқариш линияларига етказилади. У ерда ахборотни қабул қилишга тайёр турган роботлар компютер узатган дастур асосида маҳсулотни йиға бошлайди. Тайёр маҳсулотлар еса роботлар ёрдамида текширилиб, омборларга жўнатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |