1-амалий иш. Киберхавфсизлик тушунчаси, унинг ташкил етувчиларининг характеристикалари. Ахборотли жамиятда хавфсизлик. Хавфсизлик тушунчаси


Ахборотлаштириш тўғрисидаги қонун мақсади


Download 3.93 Mb.
bet8/52
Sana19.10.2023
Hajmi3.93 Mb.
#1710308
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   52
Bog'liq
KHKE metodichka uzb (final eski) 2 (2)

Ахборотлаштириш тўғрисидаги қонун мақсади ахборотлаштириш, ахборот ресурслари ва ахборот тизимларидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

  • ахборотлаштириш - юридик ва жисмоний шахсларнинг ахборотга бўлган еҳтиёжларини қондириш учун ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ҳамда ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда шароит яратишнинг ташкилий ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техникавий жараёни;

  • ахборот ресурси - ахборот тизими таркибидаги електрон шаклдаги ахборот, маълумотлар банки, маълумотлар базаси.

ЎзР Президентининг “Компютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий етиш тўғрисида” 2002 йил 30 майдаги ПФ-3080-сон фармони
Иқтисодиётнинг турли тармоқлари, бошқарув, бизнес, фан ва таълим соҳа-ларига ахборот технологияларини кенг жорий етиш ҳамда аҳолининг турли қатламларига замонавий компютер ва ахборот тизимларидан кенг фойдаланишлари учун қулай шарт-шароит яратиб беришда ЎзР Президентининг юқоридаги Фармонининг қабул қилиниши асосий қадам бўлди. Ушбу қарор билан қуйидаги ишлар амалга оширилди:

  • АКТни ривожлантириш ва жорий етиш масалалари белгиланган;

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Компютерлаштириш ва АКТни ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгаш ташкил етилди;

  • Соҳада ташкилий ўзгартиришлар амалга оширилди (ЎзААА, АКТни ривожлантириш Жамғармаси, ТАТУ ташкил етилди;

  • Тадбиркорликни қўллаб-қуввватлаш бўйича божхона ва солиқ имтиёзлари белгиланди;

  • Компютерлаштириш ва ахборот технологияларини жорий етиш Маркази УЗИНФОCОМ ташкил етилди.

ЎзР Президентининг “Ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2005 йил 8 июлдаги ПҚ-117 сон қарори
Ушбу қарорга асосан:

  • 2010 йилгача телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш, маълумотларни узатиш ва АКТни қўллашнинг мақсадли йўналишлари;

  • 2010 йилгача маҳаллий давлат бошқаруви ва давлат ҳокимияти органлари фаолиятида АКТни қўллаш дастури;

  • Миллий ахборот-қидирув тизимини шакллантириш ва ривожлантириш дастурлари тасдиқланди.

  • Давлат органларининг веб-сайтларини ва Ҳукумат порталини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.


Download 3.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling