1-амалий иш. Киберхавфсизлик тушунчаси, унинг ташкил етувчиларининг характеристикалари. Ахборотли жамиятда хавфсизлик. Хавфсизлик тушунчаси
Download 3.93 Mb.
|
KHKE metodichka uzb (final eski) 2 (2)
Интернетдаги фирибгарлар. Интернет пул ишлаш учун ажойиб платформадир. Онлайн бизнес ҳар йили жадал ривожланмоқда. Кўпроқ онлайн-дўконлар очилмоқда. Онлайн мактаблар, турли онлайн курслар мавжуд бўлиб, уларда ўз соҳаси мутахассислари ўз билим ва тажрибаларини баҳам кўришади. Репетитор билан видео ҳавола орқали ўқиш имконияти пайдо бўлди. Ҳатто бошқа шаҳардан келган шифокор билан маслаҳатларни унга МРТ текширувини юбориш орқали онлайн тарзда олиш мумкин. Аммо шуни тушуниш жуда муҳимки, ҳар қандай ҳолатда ҳам шифокор сиртдан маслаҳат беришга рози бўлмайди. Фақат тиббий етика рухсат берган ҳолатлардагина у бу ишни амалга ошириши мумкин. Яхши онлайн мактабларда, курсларда ўқитувчилар ва експертлар ўз мутахассислиги бўйича махсус маълумотга ега бўлиши ёки ҳужжатлар билан тасдиқланган катта тажрибага ега бўлиши керак, агар билим олувчи хоҳласа дарс берувчининг диплом, сертификат ва шунга ўхшаш ҳужжатларни сўраши мумкин (агар улар сайтда очиқ бўлмаса) ва текширилиши мумкин. Профессионалларни ёлғончилардан ажрата олиш жуда муҳим, чунки улар жуда кўп. Ахир, фирибгарнинг асосий мақсади фақат битта нарса - иложи борича кўпроқ пул топиш. Улар оқибатларга умуман аҳамият бермайдилар ва улар учун жавобгарлик тушунчаси мавжуд емас. Уларнинг барчаси турли хил ахборот маҳсулотларини сотади: ўз курслари, вебинарлар, марафонлар, шахсий маслаҳатлар, йўриқномалар (кўрсатмалар). Ва кўп ҳолларда улар шахсни маълум миқдорда пул ва вақтдан маҳрум қилишлари мумкин бўлса, аянчли ҳолатларда жисмоний ёки руҳий саломатликка жиддий зарар етказиши мумкин бўлганлар ҳолатлар ҳам учраб туради. Фирибгарларга турли хил маълумот ўғрилари, нолдан миллионлаб доллар ишлашни ўргатадиган сохта бизнес-мураббийлар киради. Юқори гуруҳга янада хавфли фирибгарлар яъни барча ахлоқий меъёрларга тупурадиган махсус маълумотга ега бўлмаган одамлар: ўзини шифокорлар, гомеопатлар, психологлар ва шахсий ўсиш бўйича мураббийлар, ёга ўқитувчилари, вазн йўқотиш бўйича ўз усулларини яратувчилар, шунингдек, диетологлар, натуропатлар, мунажжимлар, езотериклар, тарологлар ва психиклар деб таништирадилар. Инфофирибгарларлар. Инфофирибгарлар - улар барча учун одатий бўлган бизнес билан шуғулланмайдиган одамлардир. Улар керакли билим ва тажрибанинг етишмаслиги сабабли ўзларининг ижтимоий тармоқ саҳифаларида стереотипик ҳашаматли ҳаётни намойиш қилиш ва ўзлари ўйлаб топган "муваффақиятли" ҳикояларини айтиб бериш орқали бунинг аксига ишонтиришга ҳаракат қиладиганлар. Улар шахсий самолёт салонида ёки янги Мерседес ҳайдашда, қимматбаҳо курортлардан, пуллар ва банкнотларнинг мухлислари билан олинган суратларни жойлаштиришади.
Улар агрессив маркетингдан фойдаланадилар. Улар курс, вебинар ёки шахсий маслаҳат сотиб олиш орқали обуначи енг қисқа вақт ичида кафолатланган юқори даромад олиш имкониятига ега бўлишини ваъда қилада. Улар таклиф қиладиган ахборот маҳсулотларининг номлари қуйидагича кўринади: “инвестициялар кирит ва ойига 300 000 $ ишлаб топ”, “Бугун 5000 рубл сармоя кирит ва йилига 1 000 000 рубл ишлаб ол”; “Кафолатланган пассив даромад. Семинарга атиги 3999 рублга ёзилишга улгуринг” ва шунга ўхшаш жуда кўплаб бошқа кўринишдаги усуллар. Инфофирибгарлар юқорида тавсифланган хусусиятлар билан ажралиб туриши мумкин. Бундай хизмат учун пул тўлаган одам ҳеч қандай фойдали маълумотга ега бўлмайди, балки ёлғон ваъдалар билан қолади, пул ва вақтни йўқотади. Псевдопсихологлар,шахсий ўсиш бўйича мураббийлар ва бошқалар. Юқоридаги фирибгарларга қараганада хавфлироқ Интернет фирибгарлари ҳисобланишади. Чунки улар нафақат банк картасидаги маблағларни тортиб олиши, балки одамларнинг ҳиссий ва руҳий саломатлигига жиддий зарар етказиши мумкин. Интернет тармоғи ҳозирда шахсий ўсиш бўйича кўплаб тренинглар, хабардорлик марафонлари, психологлар, мураббийлар, тренерлар курсларини таклиф етади. Бу одамларнинг аксарияти ҳеч қандай махсус маълумотга ега емас. Қоидага кўра, бундай ахборот маҳсулотларининг рекламалари илҳомлантирувчи иборалар билан бирга келади: "Сиз ўзингиз бахтли бўлишга қарор қиласиз"; "Сизнинг келажагингиз сизга боғлиқ"; "Ижобий фикрлашни ўрганинг ва сиз хоҳлаган нарсангизга еришасиз." Бундай курслар бўйича кўрсатмаларга мувофиқ амалга оширилган ўз-ўзини ташхислаш ва ўз-ўзини даволаш билан боғлиқ тажрибалар нафақат яхшиланмайди, балки одамда психик бузилишлар ва руҳий касалликлар бўлса вазиятни сезиларли даражада оғирлаштириши мумкин. Ҳар бир профессионал психолог даволаш муолажаларини қуришда беморга индивидуал ёндашув қанчалик муҳимлигини жуда яхши билади. Афсуски, ушбу онлайн хизматларнинг сотувчилари бу борада унчалик ташвишланишмайди. Улар фақатгина фойда ҳақида қайғурадилар. Мунажжимлар, нумерологлар, езотериклар, психиклар, тарот ўқувчиларига келсак, уларнинг башоратлари, ҳисоб-китоблари ва прогнозлари умидларни оқлай олмай, уларга мурожаат қилганларни тушкунлик ҳолатига олиб келиши мумкин. Ёки улар сизни доимий стрессда, ёмон нарсани кутган ҳолда яшашга мажбур қилади. Псевдо-шифокорлар ва жисмоний соғликка зарар етказувчилар. Бу фирибгарликнинг енг хавфли тоифасидир. Ушбу фирибгарларнинг хатти-ҳаракатлари танага жиддий зарар етказиши ва ўлимга олиб келиши мумкин. Ўзини-ўзи шифокорлар, натуропатлар, гомеопатлар, диетологлар, ёга мураббийлари, ёшартириш ва даволаш марафонларининг барча турларини ишлаб чиқувчилар деб номлаган касб егалари деярли ҳеч қандай асосий тиббий билимга ега бўлмайдилар ва ўзларининг инновацион усуллари ва ёндашувларидан фойдаланган ҳолда пул евазига ҳар қандай касалликни даволашга тайёр кўрасатишади. Шунингдек, ойига 30 кг вазн йўқотишга ёрдам беришалрини, уч ой ичида 20 ёшга ёшроқ кўринишга ёрдам беришни ва уч ҳафта ичида тўлиқ соғлом ҳолатида ўтишга ишонтиришлари ҳам мумкин. Бу одамлар ахлоқ тушунчасига мутлақо бегона. Пул учун улар ҳамма нарсага тайёр. Агар саломатлик ва вазн йўқотиш марафонларидан амалиёт ва машқлар пайларни чўзиш, чимчилаш, бўйин умуртқаларининг беқарорлиги, бўғимларнинг муаммолари, ошқозон-ичак касалликлари ва бошқалар шаклида соғликка зарар етказиши мумкин бўлса, баъзи ҳолларда беморни ўлимга олиб келиши ҳам мумкин. Улар бундан ташқари лицензиясиз ўз брендларига ега қаҳва ва содали ичимликлар, турли хил озиқ-овқат қўшимчаларини ҳам тавсия етишалри мумкин. Демак, Интернетда етиканинг мавжуд емаслиги кўпинча салбий оқибатларга олиб келади. Интернетдаги фирибгарлик, сифациз товарлар ва хизматларни сотиш, тақиқланган ва потенциал хавфли контентга қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳозирада етарли даражада емас. Интернет маконида ахлоқий меъёрларни ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш керак. Уларни амалга ошириш усулларини ишлаб чиқиш ва фойдаланувчиларнинг тармоқдаги мулоқот етикасини ривожлантириш лозим. Агар кўпчилик одамлар глобал тармоқда ахлоқий қоидаларга риоя қилсалар, унда яширин хавф-хатарлар сони ҳам камайиши мумкин. Download 3.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling