1-Амалий иш кимёвий бирикмаларнинг вақтинча рухсат этилган концентрация (врэк) ларини ҳисоблаш усуллари
Download 45.18 Kb.
|
1-amaliy ish
1-Амалий иш КИМЁВИЙ БИРИКМАЛАРНИНГ ВАҚТИНЧА РУХСАТ ЭТИЛГАН КОНЦЕНТРАЦИЯ (ВРЭК) ЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ УСУЛЛАРИ Таъсирнинг тахминий хавфсиз даражаси – ТТХД. Бу катталик ишлаб чиқаришни лойиҳалаш вақтида ҳисоблаб чиқарилади. Янги кимёвий моддаларнинг кўпайиши, улар атмосферани ифлосланишини, тажриба орқали уларни РЭКни топиб бўлмаслик, вақтинчалик рухсат этилган концентрация (ВРЭК)ни турли ҳисоб-китоб усулларини киритишга эхтиёж туғдирди. Бу ҳисоблаш усулларини тажриба усулларига алмаштириш мумкин: а) ҳавонинг ишчи зонаси. Органик бирикмаларининг газлари ва буғлари вақтинчалик рухсат этилган концентрация газ зонасида қуйидагича ҳисоб қилинади.
Бу ерда, N – металл молекуласидаги атом сонлари. Юқори даражада қайновчи органик бирикмалар, асосан пестицидлар учун: Lg ВРЭКИ.З. = 0,58 Lg ДL50 – 1,96 ёки Фторорганик пестицидлар учун: Lg ВРЭКИ.З. = 0,52 Lg ДL50 – 1,6 Хлорорганик пестицидлар учун: Lg ВРЭКИ.З. = 0,97 Lg ДL50 – 3,6 Қўзғатувчи таъсирга эга моддалар учун: Lg ВРЭКИ.З. = 0,76 Lg ЧКодам + 1,94 Lg ВРЭКИ.З. = 0,47 Lg ЧКодам + 0,37 Lg СL50 + 1,16 ЧКодам- чегара концентрация, 1 минут давомида инсон ор-ганизмига ёқимсиз таъсир этувчи ҳиссиётлар (сезгилар) умумий таъсирга эга (мг/л). Органик бирикмалар учун ВРЭКИ.З да 2 босқичда ҳисобланади: 1) Сурункали таъсирга эга чегара концентрация қуйидаги формула орқали аниқланади:
К3 – кимёвий бирикмаларнинг кумулатив самараси бўлиб, ҳайвон турларининг сезгирлигига қараб ўрнатилади. Бу иккала катталик балларда аниқланади. Кумулятив самара даражасини тавсифи
Кўриш сезгирлиги коэффициенти (КСК) - бу ДL50 ёки СL50. У бу параметрларга чидамли ҳайвон турларининг сезгирлиги бошқа ҳайвонларга нисбатан сезгирлигидир. Ҳайвонлардаги кўриш сезгирлигининг тавсифи
К3 жадвалда кўрсатилган балларни кўпайтириб аниқланади. Масалан: тажриба йўли билан топилган бромбензолни заҳарлилик концентрацияси: СL50 = 21.000 мг/м3 га тенг. Ошқозонга юборилган ДL50 : Сичқонлар учун – 2700 мг/кг, Каламушлар учун – 3200 мг/кг, Денгиз чўчқаси учун – 1700 мг/кг, Қуёнлар учун – 3300 мг/кг. Ечиш: Lg limch = 0,62 lg 21000 – 1,08 = 1,5998, яъни Limch = 40 мг/м3
КСК = 3300 : 1700 = -1,9 Кз = 4 . 2 = 8 ВРЭКи.з.= 40 : 8 = 5 мг/м3 Бу катталик 2 баллга тўғри келади. б) Атмосфера ҳавоси: Атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси 2 ҳил регламент бўйича баҳоланади. Максимал 1 марталик РЭК (РЭКм.1.) ва ўртача суткали РЭК (РЭКў.с). Максимал 1 марталик РЭКм.1. ни ҳисоблаганда 1 марталик рефлектор факторини чегара сонига таянамиз Limаc,, ўртача суткали концентрацияни эса сурункали чегара ва биологик таъсирини ҳисобга оламиз Limch ва Limbef (резорбция чегараси). Ишлаб чиқариш корхоналарининг атроф-муҳитга таъсири текширилганда атмосфера ҳавоси учун қуйидагича ВРЭК ҳисобланади:
Дастлабки маълумотлар учун РЭКм.1 ўрнига CL50 олинса, унда қуйидагича формула келиб чиқади: LgВРЭКа.х. = 0,58 LgCL50 – 1,6 Баъзи бир ҳолларда Limob.ef – (чегара ҳис, хид билиш) чегара концентрация қуйидаги формула орқали топилади: LgВРЭКа.х. = 0,72 LgLimob.ef + 0,22 г LgРЭКи.з. – 1,05 РЭКи.з хисобланмаганда: LgВРЭКа.х. = 0,81 Lg Limobef + 0,1 г Lg CL50 – 0,86 в) Ишлатиш учун сув. Ишлатиш турига қараб сув сифатига турли талаблар қўйилади: хўжалик-истеъмол учун, маданий-маиший эҳтиёжлар учун, балиқ боқиш хўжалиги учун. Сувда ҳамма кимёвий бирикмалар лимитланган зарар кўрсатиш таъсирига (лимитирующим показателям вредности - ЛПВ) қараб умумлаш-тирилиб 3 та гуруҳга бўлинади: санитар-токсикологик ҳолатига қараб (С.Т.); умумий санитар (Ум.С) ва органолептик ҳолатига қараб (Орг.). Ичимлик сувида 4 г/м3 гача О2 бўлиш керак. Таркибидаги тузлар миқдори қуйидаги нормадан ошмаслиги керак (мг/л).
Шу нормада сув ичишга яроқли. Агар умумий минераллаш 1000 мг/л ни ташкил этиб, рН=6,5–8,5 бўлса, бу сув ҳам ичишга яроқли. Mg ва Cu тузлари сувнинг қаттиқликни белгилайди. Бу эса совун сарфини оширади, трубаларда сув йиғади, одамларда касаллик келтириб чиқаради.
Фосфорорганик бирикмалар учун ҳисоб қуйидаги формулалар билан амалга оширилади; Lg ВРЭКсув = 1,7 LgCL50 - 2,12 Lg ВРЭКсув = 1,39 Lg ДL50 – 4,76 Lg ВРЭКсув. = 0,26 LgCL50 + 0,32 Lg ДL50 – 2,46 Бу ерда корреляция коэффициенти жуда юқори - 0,62-0,64 г) Тупроқ. ВРЭК тупроқ учун ҳозирда фақат пестицидлар учун ҳисоб-китоб қилинади.
РЭКсаб – сабзовот ва мевалар учун препаратларнинг рухсат этилган концентрацияси. Озиқ-овқат маҳсулотларида эмбриоген, мутаген, канцероген таъсирлар кўрсатилади. Шунинг учун захирадаги коэффициент - К3 киритилади. Бу коэффициент ёрдамида шу модданинг билан тупроқ қай миқдорда заҳарланиши кўрсатилади. д) Озиқ-овқат маҳсулотлари. РЭК тажриба орқали текшириш узоқ муддат ва маблағ талаб қилади. Пестецидларнинг озиқ-овқат маҳсулотлардаги вақтинчалик чегара концентрацияси (ВРЭК)ни топиш учун қуйидаги формула қўлланилади: ВРЭКозиқ-овқат = 0,13 · 10 -2 ДL50 + 0,76 Корреляция коэффициенти – 0,7 (бу етарли даражада юқори) Сувдаги РЭКмодда фосфорорганик пестецидлар учун:
Хлорорганик бирикмалар учун: ВРЭК озиқ-овқат = 2,2 РЭКмодда + 0,33 Бошқа моддалар учун қуйидаги формулани ёзамиз: ВРЭК озиқ-овқат = бунда, n – танланган таъсир сони; К – танланган таъсир коэффициенти - 1,85. ВРЭК – органик бирикмаларнинг гомологик қатори учун биоло-гик активлиги Jиef химиявий боғларини ҳисобга олганда қуйидагича ҳисоблаб топиш мумкин: ВРЭК = Бу ерда, М – молекуляр масса; - молекуладаги атом боғларнинг барча кимёвий, биологик активлиги йиғиндиси. ВРЭК натижалари, токсикология тажрибалари орқали корреляция қилинади. Гомологик қаторларнинг турли кимёвий боғларини биологик активлик сонлари
Мисол учун валериан кислотасини ВРЭК.ни ҳисоблаймиз. Н Н Н Н Н
Н Н Н Н О =9 ∙ 0,8+4∙51,4+(-12517,8)+21987,7+8507,9=18190,6 ВДК==5,6 мг/м3 Download 45.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling