1-амалий машғулот 1-мавзу. Транспорт фаолиятининг логистик жихатлари
Download 1.12 Mb.
|
Амалий машғулот
- Bu sahifa navigatsiya:
- Корхона ҳамкорлари тавсифи
- КЕЙС №2. Кириш
- Кейснинг таълимий мақсади
- 1. Ташкилий таъминот 1.1. Вазият: “Логистик хизматларнинг қайси бирини республиканинг чегара ҳудудида ташкил қилиш мақбул
3.2.ТАЛАБАГА УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР
Кейс услубий паспортининг мазкур компоненти қуйидагиларни ўз ичига олади: кейсдаги муаммо ва кичик муаммолар ифодаси (агар кейс муаммони излаш ва ҳал этишга ўргатадиган кейслар тоифасига кирмайдиган бўлса); муаммо ечими алгоритми (ушбу элементнинг бўлишини ўқитувчи – кейсолог белгилайди); муаммоли вазиятни таҳлил этиш ва ҳал қилиш варағи ёки муаммоли вазиятни таҳлил этиш ва ҳал қилишга доир йўриқнома; кейс билан индивидуал ва гуруҳ бўлиб ишлашни баҳолаш мезонлари ва кўрсатичлари; ўқув-услубий материаллар: ҳисоб-китоблар қоидалари ва формулалари, услублар ва русумлар баёни ва бошқалар (кейсологнинг фикрига қараб). Маълумотлар: Истемолчи, таминотчи ва омбор орасидаги масофани ҳисобга олиш ва танланган кўрсаткичларни оптималлаштириш мақсадида омборни жойлаштириш жойи аниқланади. Омборнинг жойлашган жойини “транспорт харажатлари тизимини тенг тақсимлаш маркази” сифатида аниқлаш мумкин. Хизмат кўрсатиш ҳудуди харитасида нуқталар яъни моддий оқим таминотчилари, истемолчилари жойлашган кординатаси қўйиб чиқилади. Омбор кординатини ҳисоблаш қуйидаги формула орқали ҳисобланади. , км 6.1 , км 6.2 Бу ерда: - ишлаб чиқариш корхонаси кординаталари, км -истемолчи ёки i-таминотчининг моддий оқими ҳажми,т - координата ўқи бошланиши мос равишда мижоз ёки таминотчи жойлашган жойгача бўлган масофа.км Тi – i - таъминотчи ёки истеъмолчи учун транспорт тарифи, сўм таминотчи ёки истемолчилар сони. Корхона ҳамкорлари тавсифи
Корхона кординатаси жойлашишини ҳисоблаш натижалари
КЕЙС №2. Кириш Бугунги кунда темир йўл транспортининг асосий вазифаларидан бири Республикамиз ҳудудида ташиш жараёнини такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш, транспорт ҳизматларига бўлган талабни тўлақонли қондириш ва унинг сифатини ошириш ҳамда темир йўл транспорти сервисини жаҳон стандарларига олиб чиқишдир. Темир йўл транспорти мамлакатдаги ишлаб чиқариш корхоналари ва истеъмолчиларнинг юк ташишга бўлган талабларини қондириш мақсадида транспорт хизматлари сифатини оширишни таъминловчи тадбирларни амалга ошириш билан бирга логистик хизматларни ташкил қилиш ва ривожлантириш борасида ҳам фаолият олиб бормоқда. Кейснинг таълимий мақсади: темир йўл транспортида логистик хизматларини ташкил қилишнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш, умумлаштириш асосида уларни Ўзбекистон амалиётида ижодий фойдаланиш имкониятларини баҳолаш кўникмларини ривожлантиришдан иборат. 1. Ташкилий таъминот 1.1. Вазият:“Логистик хизматларнинг қайси бирини республиканинг чегара ҳудудида ташкил қилиш мақбул? Алишер Ғаниев юк ташиш хизматини кўрсатувчи компания ташкил қилишга қарор қилди. У юкларни сақлаш учун мўлжалланган ҳудудни барча инфраструктураси билан бирга сотиб олди ва уни замонавий рақобатбардош ташкилотга айлантиришни режалаштирмоқда. Бошида у бир қатор муаммоларга дуч келди. Юк сақлаш омборининг қуввати пасайиб кетди, транспорт воситалари замон талабига мос келмай қолди, ишчи-хизматчилар сони ҳам жуда кўп бўлиб, уларнинг ишлаш усуллари ҳам эскирган эди. Ўтган йили унинг компанияси МДҲ давлатлари билан савдо алоқаларини бошлади. Эндиликда ривожланган мамлакатлардан савдо хамкорларни топиш талаб этилмоқда. 2015 йилда А.Ғаниев бир қанча муваффақиятларга эришди ва ривожланган мамлакатлар билан савдо алоқаларидан анчагина фойда ола бошлади. У омбор ва инфраструктурани модернизация қилди ва транспорт воситаларини янгилади, ишчи-ходимлар хизматини ҳам яхшилади. 2016 йил бошида у истеъмол товарларини иморт қилиш ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилиш мақсадида республика чегара туманларидан бирида катта омбор қуришни режалаштирмоқда. Аммо бошқа транпорт компаниялари билан рақобат доимо ўсиб бормоқда, бошқа мамлакатлардаги саноатчилар доимий равишда янги ғояларни амалиётга тадбиқ этишмоқда. А.Ғаниев шундай қарорга келди, унинг янги лойиҳаси рақобатчилар олдида афзалликларини яратишда муҳим рол ўйнайди. А.Ғаниевнинг олдида турган муаммо аниқ: келгусида у қандай муаммоларга дуч келишини билмайди. У келгусида янги турдаги логистик хизматларга талабнинг ошиши хақидаги маълумотлар билан танишиб қолди ва улар қуйидагича эди: Буюртмачиларнинг талабларини тўлиқ қондирувчи янада юқори даражада хизмат кўрсатиш; Моддий оқимларни бошқаришни такомиллаштириш натижасида заҳираларни қисқартириш; Электрон кўринишда маълумот алмашиш; Персоналлаштирилган операцияларни амалга оширишга ёрдам берадиган эгилувчанлик; Қайта жўнатиш; Омборлаштиришни учинчи томон бошқариши (аутсорсинг) Материалларни жойлаштиришни автоматлаштириш; Янги операцияларни бажариш қобилиятига эга бўлган малакали персоналлар Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling