1-амалий машғулот 1-мавзу. Транспорт фаолиятининг логистик жихатлари


Download 1.12 Mb.
bet15/20
Sana17.06.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1545208
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
Амалий машғулот

1.2. Муаммо. Қайси турдаги операцияни бажариш мақсадга мувофиқ ва уни қандай амалга ошириш керак?


1.3. Вазифалар.
1. Хизматларни амалга оширилиш муҳитини ўрганиш ва таҳлил қилиш.
2. Республика ҳудудларида ишлаб чиқариш кучларининг жойлашуви, ишлаб чиқариш хажми, корхоналарнинг маҳсулотини экспорт қиладиган мамлакатларни аниқлаш ва таҳлил қилиш.
3. Чегарадош республикалардаги логистик хизмат турлари, уларнинг ташкил қилиниши, хизмат нархлари аниқлаш.
4. Логистик хизмат турини танлаш ва уни амалга оширилиш тартибини келтириш


1.4. Маслаҳатлар, тавсиялар
1. Логистик хизматлар ва уларнинг амалга ошириш муҳити хақида, умумий тасаввур ҳосил бўлиши учун, аввал бор маълумотлар билан танишиб чиқиш. Ўқиш давомида шу заҳоти таҳлил қилишга шошилманг.
2. Республикадаги ишлаб чиқариш кучларининг жойлашуви, ишлаб чиқарадиган маҳсулот турлари хақидаги маълумотлар билан танишиб чиқиш
3. Маълумотларни яна бир бор диққат билан ўқиб чиқинг. Сизга муҳим бўлган маълумотларни ажратиб олинг.
4. Вазиятни тавсифлашга ҳаракат қилинг. Унинг асосий аҳамияти ва аҳамиятсизлигини аниқланг.
5. Ушбу муаммога оид барча далилларни эътиборга олиб қўйинг.
6. Таклиф этилган хулосани тўғрилигини асослаш учун мезонларни ифодаланг.
7. Альтернатив хулоса вариантларини топишга ҳаракат қилинг. Улардан қайси бири мақбул.


1.5. Вазиятни таҳлил қилиш варағи

Таҳлил босқичининг номи

Таҳлил босқичининг мазмуни

Таҳлил натижалари

Кейсдаги берилган вазият билан танишиш

Берилган аниқ вазият таҳлили ва вазифани ечиш учун маълумотларни аниқлаш.




Шу кундаги вазият таҳлили

Республикадаги ишлаб чиқариш кучларининг жойлашувини, логистик хизматни амалга оширувчи бизнес бирликлар, уларнинг хизмат кўрсатиш даражасини ўрганиш ва таҳлил қилиш.
-ишлаб чиқариладиган маҳсулот турлари;
-логистик сервис корхоналари ва уларнинг хизмат турлари хамда даражаси;
- истеъмолчи мамлакатлар;
- ишлаб чиқаришнинг ривожланиши;
- хизматларнинг таннархи.
Ушбу кўрсаткичлар бўйича ҳақиқий ҳолат кўриб чиқилади ва вазиятли таҳлил ўтказилади.
Шу кундаги вазият таҳлилига нисбатан тахминлар илгари сурилади.




Муаммони ифодалаш

Асосий муаммони ажратиш ва унинг таркибларини (белгилари; исботлари) аниқлаш.




Муаммо ечимининг альтернативларини танлаш

Вазиятли топшириқда имкониятли альтернатив ечимларни ифодалаш.
Кўрсатиладиган хизмат турини танлаш ва асослаш (индивидуал):
- устунлиги ва кутилаётган натижалар;
-камчиликлар ва ҳаражатлар.




Унинг ечими ва амалга оширилиши

Аниқ хулосани батафсил ишлаб чиқиш ва танловнинг мақсадга мувофиқлигини тушунтириш:
- Нима?
- Қачон?
- Қаерда?
- Нима учун?
- Қандай?






Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling