1-амалий машғулот 1-мавзу. Транспорт фаолиятининг логистик жихатлари
-жадвал “А”-“С” йўналиши бўйича параметрларнинг нисбий қийматлари
Download 1.12 Mb.
|
Амалий машғулот
- Bu sahifa navigatsiya:
- Йўналиш № Етказиб бериш схемаси
- 5.6-жадвал Қарор қабул қилиш мезонлари бўйича етказиб бериш схемаларини танлаш
- Йўналиш №, j Лаплас мезони, M j (R)
- Гурвиц мезони, αmin j V ji + +(1-α)max i V ji
- 6-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ 6-МАВЗУ. ЮКЛАРНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ЖАРАЁНИНИ ЛОЙИҲАЛАШ КЕЙС №1 Мавзу: “Етказиб бериш тизимини лойиҳалаш”
- Кейснинг таълимий мақсади
- 1. Ташкилий таъминот 1.1. Вазият: Истеъмолчи ва таъминотчиларнинг жойлашган координаталари ёрдамида омборни жойлаштириш ва унинг умумий майдони хажмини аниқлаш
- 1.4. Маслаҳатлар, тавсиялар
- КЕЙСНИНГ ПЕДАГОГИК ПАСПОРТИ
- 3. 1.ПЕДАГОГИК АННОТАЦИЯ .
5.6-жадвал
“А”-“С” йўналиши бўйича параметрларнинг нисбий қийматлари
Сэвидж мезони таваккалчиликлар матрицасини қўллашга асосланган бўлиб, унинг элементлари (9.7) формуладан топилади, кейинчалик уларнинг ичидан энг каттаси танланади. Етказиб беришнинг биринчи варианти учун: r11=1,3125-1,00=0,3125; r12=1,9100-1,00=0,9100; r13=1,0255-1,00=0,0255. Максимал қиймат – 0,9100. Гурвиц мезони бўйича етказиб беришнинг қидирилаётган вариантини аниқлаш учун энг катта ва энг кичик қийматларининг ишонч коэффициентига α=0,5 кўпайтмаси йиғиндисини топиш зарур. Биринчи вариант учун 0,5*1,0255+0,5*1,9100=1,4559. Барча мезонлар бўйича ҳисоб-китоблар натижалари 5.5-жадвалда келтирилган. 5.6-жадвал Қарор қабул қилиш мезонлари бўйича етказиб бериш схемаларини танлаш
Олинган натижага кўра, иккинчи йўналиш бўйича етказиб беришнинг тўртинчи вариантини танлаш, яъни юкни “С” пунктида божхона тозалови учун божхона брокерини жалб қилган ҳолда тўғридан-тўғри темир йўл етказиб беришини қўллаш лозим. 6-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ 6-МАВЗУ. ЮКЛАРНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ЖАРАЁНИНИ ЛОЙИҲАЛАШ КЕЙС №1 Мавзу: “Етказиб бериш тизимини лойиҳалаш” КИРИШ Ўзбекистон Республикасини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришга қаратилган дастурни амалга оширишда фан-техника тараққиётини жадаллаштириш, ишлаб чиқаришни техник жиҳатдан қайта қуроллантириш ва кенгайтириш, амалдаги ишлаб чиқаришдан жадал фойдаланиш, бошқарув тизимини такомиллаштириш асосида ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва унинг самарадорлигини ошириш энг зарур вазифалардан ҳисобланади. Корхонанинг фаолият самарадорлигини белгиловчи муҳим омиллардан бири моддий ресурслар билан таъминланиш мунтазамлиги бўлиб, бу ишлаб чиқаришни узлуксиз ташкил этиш имконини беради. Ушбу вазифаларни асосан омборлар амалга оширади. Истеъмолчиларга керакли миқдордаги юқори сифатли хом ашёни етказиб беришда омборларда амалга ошириладиган хизматлар ва уларнинг самарали ташкил қилиниши, юкларнинг эшикдан-эшиккача сифатли ва ўз вақтида етказилиши ҳам муҳим ҳисобланади. Кейснинг таълимий мақсади: иқтисодий ҳудудда жойлашган ишлаб чиқариш корхоналаринининг жойлашувини ҳисобга олган ҳолда юкларни етказиб бериш тизимининг элементи бўлган омборнинг жойлашиш координаталарини аниқлаш ва омборнинг умумий майдонини ҳисоблашни ўргатишдан иборат. 1. Ташкилий таъминот 1.1. Вазият: Истеъмолчи ва таъминотчиларнинг жойлашган координаталари ёрдамида омборни жойлаштириш ва унинг умумий майдони хажмини аниқлаш? Вазиятнинг тавсифи Маълумки ишлаб чиқариш корхоналари ўз фаолиятини логистика тамойиллари асосида ташкил қилиш мақсадида ортиқча харажатлардан воз кечиш, истеъмолчиларга маҳсулот етказиб бериш сифатини таъминлаш масалаларини устувор йўналиш қилиб белгилайди. Бу мақсадга эришиш учун ишлаб чиқарган маҳсулотларининг ўз эгаларига тезда, кам харажатлар ва юқори сифат билан етказиб ишлари билан шуғулланувчи логистик воситачилар хизматидан фойдаланадилар. Логистик воситачи ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, саралаш, қадоқлаш, транспортда етказиб бериш ва бошқа турдаги хизматларни бажаради. Логистик воситачи ўз фаолиятини бошлашдан олдин бир қанча масалаларни ҳисобга олиши ва ҳал қилиши лозим бўлади. 1.2. Муаммо. Логистик воситачининг ўз фаолиятини бошлаши учун истеъмолчилар жойлашган координаталарни ҳисобга олган ҳолда омборни жойлаштириш ва омборнинг умумий майдони хажмини аниқлаш 1.3. Вазифалар. 1. Омборни жойлаштиришнинг энг маъқул усулини танлаш 2. Истеъмолчилар жойлашган масофаларни аниқлаш; 3. Таъминотчилар жойлашган масофаларни аниқлаш; 4. Маълумотлар асосида Х ва Y координаталарни аниқлаш; 5. Омборнинг жойлашиш жойини графикда тасвирлаш; 5. Омборнинг юк, ёрдамчи ва бошқа майдонлари хажмини аниқлаш; 6. Омборнинг умумий майдони хажмини аниқлаш. 1.4. Маслаҳатлар, тавсиялар 1. Иқтисодий ҳудуддаги ишлаб чиқариш корхоналари рўйхати билан танишиб чиқинг 2. Омборларни лойиҳалашга доир маълумотлар билан танишиб чиқинг. Сизга муҳим бўлган маълумотларни ажратиб олинг. 3. Вазиятни тавсифлашга ҳаракат қилинг. Унинг асосий аҳамияти ва аҳамиятсизлигини аниқланг. 4. Ушбу муаммога оид барча маълумотларни эътиборга олиб қўйинг. 5. Хулосани тўғрилигини асослаш учун мезонларни ифодаланг. КЕЙСНИНГ ПЕДАГОГИК ПАСПОРТИ Кейснинг педагогик паспорти, бу унинг ташкилий-услубий таъминотидир. У қуйидаги компонентларни ўз ичига олади: педагогик аннотация; талабага услубий кўрсатмалар; ўқитувчи – кейсологнинг кейсни ҳал этиш варианти; таълим технологияси. Кейснинг педагогик паспортини компонентлари бўйича кўриб чиқамиз. 3. 1.ПЕДАГОГИК АННОТАЦИЯ. Қуйидаги элементларни ўз ичига олади: 1. “Транспорт логистикаси” фанининг “Юкларни етказиб бериш жараёнини лойиҳалаш” мавзуси “Ташишларни ташкил қилиш ва транспорт логистикаси” йўналиши 4 курс талабаларига мўлжалланган. 2. Кейсдан кўзланган мақсад талабаларга омборни лойиҳалашда ҳисобга олиниши лозим бўлган кўрсаткичларни аниқлаб, иқтисодий ҳудудда омборни жойлаштиришни ўргатиш. 3. Талабалар кейсни муваффақиятли ҳал этиш учун эгаллаши лозим бўлган дастлабки билим ва малакалар қуйидагилар: - иқтисодий ҳудуддаги ишлаб чиқариш кучлари ва уларнинг жойлашуви; - X, Y координаларни аниқлашда ҳисобга олиниши лозим бўлган омиллар; - омборнинг йиллик юк айланмаси - омбор майдонларининг тузилиши; 4. Кейсда юкларни етказиб бериш тизимини фаолиятини акс эттиради ва ишни бажариш учун аввал иқтисодий ҳудуднинг ишлаб чиқариш кучлари ва транспорт корхоналари ҳамда транспорт коммуникацияларини ўрганиш, юк оқимларини ўрганиш ва ҳисоблаш зарур. 5. Ахборот олиш манбалари рўйхати Фан бўйича тайёрланган услубий кўрсатма ва стат.уз сайти материллари 6. Кейснинг ўзига хос белгиларига кўра тавсифномаси сюжетли, кабинетдаги кейс, кейс объекти- темир йўл транспорти корхонаси, кейс материалини ёзма кўринишда тақдим этилади, ҳажми-10 варақ, тузилмавий ўзига хос хусусиятлари формулалар ва жадваллар кўринишида ҳисоблаш керак, ўқув топшириғини тақдим этиш усули – гуруҳ талабалари 2 та кичик гуруҳга ажралади ва белгиланган муддатда слайдлар тайёрлаб ҳимоя қилинади. 7. Кейсдан кўзланган мақсад талабалар юк ташиш тизимини лойиҳалашда юк омборларининг ролини ва юк оқимларини ҳисоблашни ўрганади. Тегишлича, ташкилий-услубий таъминоти ўзгарганида у “Логистика”, “Транспорт экспедиторлик хизматлари” фанларининг дарсларида қўлланилиши мумкин. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling