1-амалий машғулот 1-мавзу. Транспорт фаолиятининг логистик жихатлари
Download 1.12 Mb.
|
Амалий машғулот
1-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ 1-МАВЗУ. ТРАНСПОРТ ФАОЛИЯТИНИНГ ЛОГИСТИК ЖИХАТЛАРИ 1- мисол. Дастлабки маълумотлар: - йиллик эҳтиёж А=8000 дона; - тушириш пунктлари сони n=1; - омборхона-тушириш пункти-омборхона йўналишининг узунлиги L=20 км; - соатбай тариф =300 ш.б./соат; - автомобилнинг номинал юк сиғими qн=300 дона; - наряддаги вақт Тн=8 соат; - қолган параметрлар 9.36-жадвални ҳисоблашда келтирилган. 1. Йўналишдаги минимал вақтни аниқлаймиз, у ҳаракат ва ҳужжатларни расмийлаштириш вақтларини ўз ичига олади (яъни q=0): Тmin = Е(0,05*20+1*0,25) = Е(1,25соат) = 2 соат Тм1 = 2 соат деб қабул қиламиз. 2. (9.46) формула бўйича буюртма қийматини топамиз: С01=300*2=600 ш.б. 3. Бир бирликни сақлаш қиймати Ссақ=200ш.б./йил бўлганда, оптимал партия катталигини ҳисоблаймиз, (9.43) формула: 4. qопт=155 донада йўналишдаги хақиқий вақтни аниқлаймиз: Тд1>Тм1 экан унда ҳисоб-китобларни Тм2=Е(Тд1)=3 соатда такрорлаш зарур. Унда Тм2=3 соатда буюртма қиймати: С02=300*3=900 ш.б., буюртманинг оптимал ўлчами эса: 6. qопт=190 бирликда йўналишдаги хақиқий вақтни аниқлаймиз: Тд2=0,05*20+1*0,25+0,0083*190=2,83 соат. 7. Тд2 ва Тм3 ларни таққослашдан келиб чиқадики, иккинчи яқинлашиш минимал ва у оптимал ечим сифатида танланиши лозим. Шундай қилиб, кўриб чиқилган мисол, етказиб беришнинг шундай варинти мавжудлигини кўрсатдики, унда вақт барқарор бўлиб қолади, ва демак, соатбай тўловда ташиш харажатлари ўзгармайди. Зарур бўлган ечимни излаш кетма-кет яқинлаштириш воситасида амалга оширилади. Бунда асосий муаммо бўлиб халқа йўналишларда битта буюртмани бажариш қийматини аниқлаш хизмат қилади. Ишлаб чиқилган ёндашувлардан иккитасини кўриб чиқамиз, уларнинг биринчиси ташишнинг солиштирма харажатларига, иккинчиси эса кўп номенклатурали ташишлар формуласига асосланган. 2-мисол. Ташишнинг солиштирма харажатларига асосланган ёндашувни кўриб чиқамиз, ва 9.4 бўлимда биринчи йўналиш учун келтирилган маълумотларга асосланган ҳолда ҳисоб-китобларни амалга оширамиз: а1 пунктга b1, b2 ва b4 тегишли кундалик эҳтиёж билан бириктирилган. Хизмат кўрсатиш маятник ёки халқа йўналишлар бўйича амалга оширилиши мумкин (9.16 расм). Юкга бўлган эҳтиёж (т.) квадрат қавсларда келтирилган. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling