1-амалий машғулот 1-мавзу. Транспорт фаолиятининг логистик жихатлари
Download 1.12 Mb.
|
Амалий машғулот
3. 1.ПЕДАГОГИК АННОТАЦИЯ.
Қуйидаги элементларни ўз ичига олади: 1. “Логистика” фанининг “Транспорт турини танлаш” мавзуси “Ташишларни ташкил қилиш ва транспорт логистикаси” йўналиши 3 курс талабаларига мўлжалланган. 2. Кейсдан кўзланган мақсад талабаларга транспортт турини танлашда ҳисобга олиниши лозим бўлган кўрсаткичларни аниқлаб, энг оптимал транспорт турини танлашни ўргатиш. 3. Талабалар кейсни муваффақиятли ҳал этиш учун эгаллаши лозим бўлган дастлабки билим ва малакалар қуйидагилар: - юк тури, физик-химик хусусиятлари хажми, ташиш масофаси; - юк турига тўғри келувчи транспорт типи; - транспорт воситасининг ортиш-туширишда туриш вақти; - транспорт турларини мувофиқлаштириш. 4. Кейс транспорт турларида юк ташишни ташкил этиш фаолиятини акс эттиради ва ишни бажариш учун аввал юк тури, унинг хажми, транспорт тури ва типи, ортиш тушириш вақти меъёри ва ташиш масофасини аниқлаш зарур. Барча кўрсаткичлар аниқланган сўнг берилган формулалардан фойдаланиб эксплуатацион харажатлар хажми аниқланади. 5. Ахборот олиш манбалари рўйхати - кейсолог томонидан автомобил моделлари, юк тури ва хажми аниқлаб берилади; - ташиш масофалари берилади; - эксплуатацион харажатларни аниқлаш формулалари берилади. 6. Кейснинг ўзига хос белгиларига кўра тавсифномаси сюжетли, кабинетдаги кейс, кейс объекти – вариант бўйича берилган ҳудуд , кейс материали ёзма кўринишда тақдим этилади, ҳажми 5-10 варақ, тузилмавий ўзига хос хусусиятлари формулалар ва жадваллар кўринишида ҳисоблаш керак, ўқув топшириғини тақдим этиш усули – гуруҳ талабаларининг ҳар бирига вариант бўйича топшириқ берилади ва белгиланган муддатда ҳисоблашни амалга ошириш маъқул транспорт турини танлаб ишни ҳимоя қилади. 7. Кейсдан кўзланган мақсад: талабаларга юкни белгиланган масофага етказиб бериш учун энг маъқул транспорт турини танлашни ўргатиш. Тегишлича, ташкилий-услубий таъминоти ўзгарганида у “Транспорт умумий курси”, “Транспорт логистикаси”, “Автомобилларда ташишни ташкил этиш” фанларининг дарсларида қўлланилиши мумкин. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling